Нима дейишга ҳам ҳайронсан. Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги президент ёзган Алабай ҳақидаги китобни реклама қилмоқда

0
1917

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Туркман Алабай» китобининг нашр этилиши Туркманистоннинг маънавий ва маданий ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлди. Бу ҳақида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган «Туркманистон – ободлик ватани» кўргазмасининг очилиш маросимида айтиб ўтилди, дея хабар беради Туркманистон ТИВ.

Тадбир иштирокчилари, шунингдек, Туркманистон раҳбарининг фаолияти кўп асрлар давомида туркманларнинг содиқ шериклари бўлиб келган итларнинг бу зотининг табиати ва аҳамиятини аниқ кўрсатиб беришини таъкидладилар.

«Китоб нафақат дунёдаги энг қадимги машҳур ит зотининг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳақида сўз юритади, балки Ахал Теке от ёки гилам каби миллий рамзлар билан бир қаторда бўлган Алабай маданий ҳодисасини ҳам очиб беради», деб таъкидлайди Ташқи ишлар вазирлиги.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг