Толибон Доҳада музокаралар ўтказиб, АҚШ қўшинлари билан 10 кунлик сулҳ тузишни рeжалаштирмоқда.Агар икки томон ўртасида битим имзоланса, бу Афғонистондаги 18 йилдан бери давом этаётган можарони ҳал этишга умид уйғотиши мумкин.
Толибон ва АҚШ музокарачилари шу ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари учрашиб, тинчлик битимини имзолаш масаласини муҳокама қилишди, дея хабар беради жума куни Толибоннинг Қатардаги идораси вакили Суҳаил Шохин.
Толибон ва АҚШ ўртасида тинчлик битимини имзолаш ўтган йилнинг сентабридан бери ортга суриб келинмоқда. Ўшанда Дональд Трамп Толибон АҚШнинг бир нафар аскарини ҳалок қилгани учун сулҳ тузишни рад этганди. 2019 йилнинг декабрь ойида эса Трамп Афғонистонга келган ва ниҳоят битим имзоланиши кутилаётганди. Аммо, Толибон вакилининг Кобулда ўзини портлатиши ва бунда 2 нафар Афғон фуқаросининг ўлгани тинчлик келишувини яна бир марта кечикишига олиб келди.