Филиппинда атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалашнинг самарали усули қўлланилмоқда

0
2429

Филиппиндаги қишлоқ маъмурияти аҳолига  чиқиндилар эвазига гуруч таклиф қилмоқда. Ҳукумат бу дастур орқали атроф-муҳитни ифлослантираётагн пластик чиқиндиларга  қарши курашмоқда.

Пойтахт Манила яқинида жойлашган Баянан қишлоғи аҳолиси ҳукуматга топширилган ҳар 2 кг пластик чиқиндилар учун 1 килограмм гуруч олади. Йиғиб олинган чиқиндилар махсус жойларга олиб борилади ёки қайта ишланади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики,  Жанубий-Шарқий Осиёда жойлашган Филипин  денгизни пластик билан ифлослантиришда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди.  Бу мамлакатда қаттиқ чиқиндилар тўғрисидаги қонунлар яхши ишлаб чиқилмаган ва ишлаб чиқаришдаги қадоқлаш бўйича ҳеч қандай қоидалар мавжуд эмас.

Гуруч Филиппинликлар учун асосий озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. «Мен 14 килограмм пластик чиқинди йиғдим ва унинг эвазига 7 килограмм гуруч олдим. Бу бизга кунлик бир килограмм гуруч истеъмолимиз учун катта ёрдамдир», деди ушбу дастурнинг 49 ёшли тарафдори Вероника Долорико.

“Атрофимиз жуда ифлос эканлигини ҳис қиляпман. Агар қўлимдан келса, йўлдаги барча пластмассаларни йиғиб олар эдим»,  – дея қўшимча қилди у.

Филипинда 1 кг гуруч тахминан 30-40 песо, яъни,  $ 0.70 туради. Бу иқтисодиёти тез ривожланаётган мамлакат учун қиммат нарх ҳисобланади. Шаҳар ва қишлоқлардаги қашшоқлик даражаси эса юқори. 107 миллион аҳолининг бешдан бири  камбағалликда кун кечиради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг