Эрон икки нафар Австралия фуқаросини ҳибсга олди

0
1397

Пайшанба куни Эронда Австралиялик икки киши ҳибсга олинди. Улар  блогерлар бўлиб, Австралиядан Британиягача бўлган давлатларга саёҳат қилаётган бўлишган.

Ҳибсдаги Жоли Кинг ва Марк Фиркин сўнгги икки йил давомида ижтимоий тармоқларга саёҳатларидан видеолар жойлаштириб туришган. Аммо уларнинг 10 ҳафта олдин Қирғизистон ва Покистондан йўллаган видеолари  охиргиси бўлган.

Бундан ташқари,  Эрон бир йил олдин Австралиялик академикни ҳам қамоққа олган ва у ҳозир ҳам ҳибсда ушлаб турилипти.

Бундай хабарлар Австралия Қўшма Штатларнинг Хормуз бўғозидаги миссиясига қўшилганидан сўнг тарқалди.

Эрон ва АҚШ  ўртасидаги  муносабатлар 2018 йилда президент Дональд Трамп  ядро шартномасини бузганидан кейин ёмонлашди. Бу эса, АҚШ иттифоқчиларидан бири бўлган Австралиянинг Эрон билан алоқаларини кескинлаштирди.

Ҳозирда  ҳибсдаги уч кишидан бирортасига нисбатан айблов қўйилгани  маълум эмас.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг