Шимолий Корея совуқ қишдан олдин янги энергия манбаларини қидирмоқда

0
1762

2019 йил КХДР учун нафақат қишлоқ хўжалигида, балки электроенергетика учун ҳам ноқулай йил бўлди: қурғоқчилик туфайли дарёлар сатҳи пасайиб кетди, бу эса электр энергиясини ишлаб чиқаришни пасайишига олиб келди. Шу муносабат билан Пхеньян совуқ қишни кутар экан янги энергия манбаларини изламоқда, дея хабар беради Жанубий Кореянинг Ёнҳап ахборот агентлиги.

КХДРга энергия манбаларини экспорт қилиш БМТнинг халқаро санкциялари доирасида деярли чекланган; электр энергиясининг катта қисми кўмир ва гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқарилади (50%). Бироқ кўмирнинг термик захиралари унчалик катта эмас ва дарёларда сув сатҳининг пастлиги сабабли гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқарилаётган энергия тақчиллиги мавжуд.

Энергия манбаларини диверсификация қилиш доирасида мамлакатда альтернатив энергиянинг 99 фоизини ташкил этувчи қуёш ва геотермал электр станциялари барпо этилмоқда. Ёнҳапнинг сўзларига кўра, фабрикаларда энергия тежашнинг янги, янада самарали тизимлари жорий этилмоқда. Бироқ мутахассислар ушбу чоралар ёрдамида мамлакатда электр энергияси тақчиллигини қисқа вақт ичида бартараф этиш мумкинлигига шубҳа қилишмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг