Ислом академиясида «Халқаро журналистика» йўналиши ташкил этилди

0
709
Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бир қатор журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, ОАВ ходимлари ҳамда Академия ўқитувчи ва ходимлари иштирок этди.

Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда юртимизда сўз эркинлигига бўлган эътибор янги даражага кўтарилганини қайд этишди. ОАВ демократик қадриятларни қарор топтириш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш, янги Ўзбекистоннинг демократик қиёфасини шакллантиришда муҳим рол ўйнаётганини таъкидлашди.

Учрашув давомида Академия ректори Музаффар Комилов, Матбуот котиби Баҳодир Жовлиев ҳамда “Зиё” медиа маркази директори Абдуҳамид Мухторовга Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати
Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Тадбир давомида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ўртасида Англашув Меморандуми имзоланди.

Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати
Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Таъкидлаш жоизки, 2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида илк бор бакалавриатнинг кундузги ҳамда сиртқи таълим шаклларига “Журналистика (халқаро журналистика)” ҳамда магистратура босқичининг “Журналистика (интернет журналистика)” йўналишига абитуриентлар қабули эълон қилинди. Шунинг ўзи ҳам бугунги кунда мазкур соҳа вакилларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бораётганини кўрсатади.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бўлажак журналист кадрларга таълим беришда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси амалий ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди.

Англашув Меморандуми имзоланганидан сўнг юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда ёш авлоднинг баркамол вояга етиши, халқаро стандартлар асосида таълим олиши, илм-фан, касб-ҳунар чўққиларини эгаллаши ҳамда халқимиз маънавий-маърифий юксалиши борасидаги янгиланишларни кенг жамоатчиликка самарали етказишда Академия билан фаол ҳамкорлик қилиб келган бир гуруҳ ОАВ ходимларни байрам муносабати билан тақдирлаш маросими ўтказилди. Ташаккурномалар ва эсдалик совғалари берилди.

Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати
Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати
Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати
Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати
Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати
Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Шундан сўнг тадбир ташкилотчилари томонидан сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди, дейилади Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати томонидан тарқатилган пресс-релизда.

Таҳрирриятдан:

Мазкур байрам тадбирига tarjumon.uz ҳам таклиф этилди ва сайт бош муҳаррири Илҳомиддин Алимовга Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори номидан ташаккурнома топширилди.

Сайтимиз- tarjumon.uz яқиндагина Академия билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлсада, бундай эътироф учун ҳали арзигулик даражада фаолият олиб боришга улгурганича йўқ деб ҳисоблайди. Шундай бўлсада, алоҳида эътибор берилгани учун tarjumon.uz Академия раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб қолади. Келажакда Ўзбекистон халқаро ислом академияси диний мавзуларни ёритишда нафақат мамлакатимиз балки минтақамиз ва халқаро даражада малакали журналист кадрларни тайёрлаб беришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, дея умид қиламиз. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг