Хитойнинг «Ипак шамоли» Россияни Марказий Осиёдан сиқиб чиқаради

0
2422

Транспорт йўлакларини қуриш, савдо-иқтисодий ва ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлаш стратегиясидан фойдаланиб, Хитой Россияни Марказий Осиёдан сиқиб чиқармоқда, дейди Сергей Атаманов.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат тарихидаги «енг йирик лойиҳа» – Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланганини эълон қилди. 90-йилларнинг охирида пайдо бўлган лойиҳа ташаббускори Хитой ҳисобланади.

Хитойнинг «Ипак шамоли» лойиҳа консепсиясининг бир қисми – темир йўл, автомобил ва денгиз йўлларидан иборат. Лойиҳанинг асосий вазифаси Хитойдан Яқин Шарқ ва Европага транспорт коридорларини шакллантиришдир.

Ҳозир Хитой Марказий Осиё ва Россия орқали тўртта транспорт йўлакларини ўтиши таклифини бермоқда. Булар:

1.Хитойнинг Лянюнган портидан Қозоғистон орқали Санкт-Петербургга ўтувчи “Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа;

2.Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа;

3.Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон;

4.Хитой (Сиан) – Қозоғистон – Озарбайжон – Руминия – Венгрия – Словакия – Чехия – Германия (Маннҳеим).

Айнан «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» йўналишини амалга ошириш режасида темир йўлнинг Иркештам, Ўш, Андижон пунктлари билан «жанубий тармоғи». Тян-Шан тоғ тизимидаги Торуғарт довони, Қўчқор ва Балиқчи орқали «шимолий» йўналишни ташкил этиш кўзда тутилган.

2021 йилнинг 9 ойи якунларига кўра Қирғизистонга Хитойдан 138 миллион доллар, Россиядан эса 61 миллион долларга яқин маблағ жалб қилинган. Ўзбекистонда бу кўрсаткичлар янада юқори – Хитой 2,2 миллиард доллари Россия эса 2,1 миллиард доллар.

Афсуски, Хитой такилф қилаётган бундай имкониятни Марказий Осиёга Россия таклиф қила олмайди. Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг Европа бозорларига тўғридан-тўғри чиқишининг йўли Хитойдир. Бу мамлакат Марказий Осиёда ўз иштирокини кучайтириб, Украина ва Ғарбдаги муаммоларни ҳал қилиш билан банд бўлган Россияни у ердан аста-секин сиқиб чиқармоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг