АҚШ олимлари: 2017 йилда Жанубий Уралда кенг кўламли радиация чиқариб юборилиши содир бўлди

0
1985
Манба: Рутений-106 нинг Европа осмонидагимаксимал фаоллик концентрацияси/ pnas.org

Америкалик олимлар 2017 йилда Россия Федерациясининг “Маяк” корхонаси Европа осмонидаги радиоактив булут манбаи бўлганлигини аниқладилар.

2017 йилда Европада радиоактив булут кўринишида қайд этилган радиациянинг тарқалиши, Россиядаги “Маяк” корхонасидан сизиб чиққанлиги оқибатида юз берган. Бу хақда Америка фанлар академияси журналида ўтказилган тадқиқот далолат бермоқда.

«Маълумотлар шуни кўрсатадики, сизиб чиқиш Жанубий Уралда жойлашган ядровий объектдан, эҳтимол “Маяк” ядро мажмуасидан содир бўлган. Фавқулодда сунъий йўлдошдан сизиб келиш, шунингдек Руминия ҳудудида сизиб чиқиши мумкин эмас «, деб ҳисоблашади олимлар.

Икки йил давомида бир гуруҳ олимлар ушбу воқеа билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилишди ва ниҳоят рутений-106 сизиб чиқиши «шубҳасиз» Россияда содир бўлган деган хулосага келишди.

Унинг манбаи Қозоғистон билан чегарадош Челябинск вилоятида жойлашган «Маяк» ядро қуроллари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган корхона бўлган.

Ҳисоботда қайд этилишича, юқори даражадаги радиация нурланиши Россия ташқарисидаги одамлар соғлиғига таҳдид солмаган. Бироқ, ўшанда Москванинг жавогарликни зиммасига олишини истамай, «Маяк» радиациянинг манбаи бўлиши мумкин эмас, деган даъво билан чиқиши олимларда хавотир пайдо қилган.

Радиация тарқалаётган жойни топишдаги бундай пайсалга солишлик билан вақтни кечиктириш, олимларни бошқа радиоактив моддалар тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган маълумотлардан маҳрум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ноябрь ойида Европа осмонида радиоактив булут пайдо бўлган эди. Франциянинг ядро ва радиацион хавфсизлик институти (IRSN) об-ҳаво шароитларига асосланиб, сизиб чиқишни, эҳтимоли, Урал тоғларининг жанубида юз берган, деб тахмин қилишган. Бу билан Россия ёки Қозоғистонга ишора қилинган эди.

Хабар қилинганидек, 2018 йил сентябрь ойида қримликлар Армянскда кимёвий чиқиндиларнинг оқибатларини кўрсатиб беришди. Шунингдек, Қрим билан маъмурий чегарадаги чегарачилар ҳам кимёвий чиқиндилар оқибатларини кўрсатиб беришган эди.

Херосн вилоятидаги зарарланган бўлиши мумкин ҳудудларда жойлашган мактаб ва болалар боғчаларида ўқув жараёни вақтинча тўхтатилган. Москва экологик ҳалокатда Фирташни айблаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг