Ўтган ҳафта Истанбул ҳокимлиги идораси Истанбулда рўйхатдан ўтмаган суриялик қочқинларни ўзлари рўйхатдан ўтган шаҳарга қайтишларини буюрди.
Унинг сўзларига кўра, қарор 20 августдан бошлаб кучга киради, аммо баъзи кишилар бу қарорнинг оқибатларини аллақачон сезишмоқда.
Аҳмад Таблиҳ, 18 ёшли суриялик қочқин, ўтган ҳафта оҳирида Истанбулда полиция томонидан ҳужжатларни текшириш давомида ушланган, аммо ундан шаҳар ҳокимияти томонидан берилган шахсни тасдиқловчи ҳужжат чиқмаган.
Аҳмад Таблиҳнинг акаси Euronews ҳодими билан суҳбатида, уни тергов ҳибсхонасига олиб кетилганини айтган.
«Мен уйдан чиқиб, таксига ўтирдим – 20 дақиқа юрдим», деди Аҳмад. «Улар 20 дақиқа хам кута олмадилар ва уни шаҳарнинг Осиё қисмига олиб кетишди.»
У, тўғри укаси сақланадиган марказга борган ва укасининг ҳужжатларини расмийларга топширган.
Акаси Аҳмад Сурияга қайтариб юборилганлиги ҳақида хабарни жуда кеч олганини айтди. Аҳмаднинг оиласи қўрқувга тушганди, чунки Идлибни кўпгина қисми хавфли ва Ал-Нусраҳ жангариларининг қўл остида эди.
Истанбул иммиграция бошқармаси бу айбловларни рад этди ва ҳеч бир суриялик ўз ватанларига қайтарилмаётганини билдирди.
Инсон ҳуқуқлари ассоциациясининг (ИҲА) Истанбул шаҳридаги бўлими раҳбари Гулсерен Ёлерининг Euronewsга айтишича, улар яқинда мажбурий депортация ҳақида маълумот олишган.
«Биз, полиция жамоат транспортида ва фабрикалар олдида шахсни текширишни амалга ошираётгани ва одамлар тўғридан-тўғри марказларга жўнатилаётгани тўғрисида хабар олдик», деди у.
Унинг таъкидлашича, амалдорлар шахсини билмасдан туриб ҳибсга олишган ва «ихтиёрий қайтиш шакллари»га имзо қўйиш учун тегишли тартибда рўйхатдан ўтган қочқинларга босим ўтказилмоқда.
Уларда бундай деб ёзилган: “Эҳтимол, ушбу тергов ҳибсхонасида бир йил кутишингизга тўғри келади. Агар кутишни истамасангиз, ушбу ҳужжатга имзо чекиб, ўз мамлакатингизга қайтиб кетинг», деди Ёлери.
Euronews’нинг Аҳмад билан суҳбати ёзиб олингандан сўнг, оила аъзолари Аҳмаднинг Истанбулга қайтарилганини ва расмийлар депортация хато бўлганини айтишган.