Қатар Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили сешанба куни эълон қилган баёнотга ва шу куни нашр этилган афғон матбуоти хабарига кўра музокаралар «муваффақиятли» тугагани маълум қилинди. Бу хақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
«Бугун биз тинчлик йўлидаги дастлабки қадам сифатида қўшма баёнот қабул қилинганидан мамнунмиз», – деди Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг низоларда воситачилик бўйича махсус вакили Мутлақ бин Мажид Ал-Қаҳтан.