Исмоил Сомоний. У ким бўлган?

0
4026
манба: Всероссийский конгресс этножурналистов

Абу Иброҳим Исмоил ибн Аҳмад Сомоний — Сомонийлар сулоласи амири, Марказий Осиёда давлатчилик асосларини яратган сиёсий арбоблардан бири.

Исмоилнинг туғилган жойи ҳақида бир нечта тахминлар мавжуд. Олимлар Фарғона ҳамда Балхни белгилашади. Исмоил маҳаллий зодагон Сомонхудотнинг ўғли бўлмиш Аҳмаднинг оиласида таваллуд топган. Исмоил ўзининг Бухородаги акаси Насрнинг ўринбосари (874—892) бўлган.

888 йил у ўз акасини енгиб, ҳаётини сақлаб қолган. Акасининг ўлимидан сўнггина Моварауннаҳр амири бўлади ва 892 йили ушбу мамлакат халифи этиб тайинланади. Низо ва исёнларни бартараф этиш ҳамда якка ҳокимиятчилигини ўрнатишдан сўнг туркий кўчманчи халқнинг босқинчилигига қарши халқ тинчлиги таъминланиши устида ишлашига тўғри келади. 893 йил у Таразгача юриш қилади, шаҳарни ва бой кумуш конларига эга Талас водийсини босиб олади. Моварауннаҳрда кучайиб бораётган Сомонийлар ва Хуросондаги Саффарийлар ўрни Бағдод халифларини безовталантириб қўяди. 898 йил халифa Исмоилни тахтдан тушириш ва Моварауннаҳр ўринбосари ўрнида Саффаридлардан Амр ибн Лайснинг келиши ҳақида фармон чиқаради. Шунга қарамай, Балҳда бўлиб ўтган жангда Исмоил Сомонийнинг ғалабасидан сўнг халиф Исмоилга (900) ўз мамнуниятини билдиради.

Сомонийлар ҳукмронлиги даврида пойтахт шаҳар бўлган Бухорода Исмоил Сомонийнинг мақбараси — ажойиб меъморий ёдгорлик, сулола мақбараси жойлашган.

Помирнинг энг баланд нуқтаси 1998 йилдан Исмоил Сомоний номи билан юритилади, шунингдек, Душанбедаги шаҳарча ва 4 туманидан бирига унинг номи берилган.

1999 йил Тожикистонда Сомонийлар давлатининг 1100 йиллиги нишонланган, Душанбенинг Дўстий майдонида тожиклар давлати биринчи ҳукмдори Исмоил Сомоний хотирасига бағишланган 113 метрлик меъморий ансамбл бунёд этилган.

Тожикистонда мамлакат асосчиси хотирасига Исмоил Сомоний ордени таъсис этилган, ҳукмрон сурати туширилган пул бирлиги киритилган, маъмурий туманлар, шаҳарчалар, майдон ва кўчаларга унинг номи берилган.

Шу билан биргаликда, Бухорода Исмоил Сомоний мақбараси мавжуд. Бу унинг Бухорони пойтахт ўлароқ белгилаши факти билан боғлиқ. Исмоил Сомоний, тарихий маълумотларга кўра, оқил, одил ва уламоларга ҳомий ҳукмдорлардан бўлиб, марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш, кучли қўшин тузиш, итоатсиз амирларни бўйсундириш йўлида қаттиқ курашган. У мамлакат ободончилигига ҳам катта эътибор бериб, кўплаб меъморий иншоотлар қурдирган. Наршахий берган маълумотга кўра, Исмоил Сомонийнинг ҳукмдорлик муддати 30 йил бўлиб, шундан 20 йили Хуросон амири ҳам эди. Унинг даврида Сомонийлар сулоласидан чиққан ҳамма амирлар Бухорода турадиган бўлдилар. Ундан олдинги Хуросон амирларининг ҳеч бири Бухорода турган эмас.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг