Туркия 122 ҳарбийни Гуленга алоқадорликда айблаб ҳибсга олди.

0
1795
Манба: Reuters/Charles Mostoller

Туркия ҳукумати 122 аскарни ҳибсга олишни буюрди. Расмий Анқара уларни муваффақиятсизликка учраган ҳарбий тўнтаришни ташкил этишда айбламоқда, дея хабар бермоқда Анадолу давлат ахборот агентлиги сешанба куни.

Анқара, АҚШда яшайдиган мусулмон диний раҳнамо Фатҳуллоҳ Гуленни 2016 йил июл ойида ҳарбий тонтаришни унинг ташаббуси билан ташкиллаштирилганликда айбламоқда. Гулен айбловни рад этган.

Муваффақиятсиз тўнтаришдан деярли уч йил ўтгач, 77 мингдан ортиқ киши қамоққа ташланди ва 150 мингга яқин давлат хизматчилари, ҳарбийлар ва бошқалар ишдан бўшатилди.

Ҳукумат Туркияга таҳдидининг юқорилиги сабабли хавфсизлик чораларини кўриш зарурлигини ва Гуленнинг мамлакатдаги тармоғини йўқ қилишни ваъда қилди.

Измирда жойлашган политсия, у ерда ва бошқа 17 вилоятда 42 нафар гумондорни қидирмоқда.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг