Бахтиёрлик сири

0
2371
Манба: islam.ru

Бир аёл дугонасидан унинг қандай қилиб бунчалар гўзал ва хушчақчақ экани сабабини сўради. Дугонаси деди:

Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳар бир куним ташвишларга лиқ тўла. Тонг саҳардан ишга кетаман. Келиб уй-рўзғор юмушларини бажараман,фарзандларим ва эримни хурсанд қилиш учун егуликлар пишираман. Бу ишларни уддалаш осон эмас, албатта. Аммо бундай қийинчиликларни енгишимнинг биргина сир-асрори мавжуд ,– деб юзига табассум ёйилибди аёлнинг.

-Тезроқ мени ўша сирингдан воқиф қилгин,илтимос,-дебди дугонаси бетоқатлик билан,-мен ҳам кунбўйи болаларимга қарайман,хўжалигим катталигидан бир дақиқа бўлсин тиним билмайман,шундай экан,шахсий хурсандчиликка йўл бўлсин!

Қувноқлигимнинг боиси шундаки,-дебди унга дугонаси, – мен Худонинг берган куни бироз вақтимни чин дилимдан шукрона айтиш учун сарфлайман.

-Шукрона? Кимга ,нимага шукроналик билдирасан? -сўрабди дугонаси унинг гапларига ишонқирамай.

Аввало, мен ҳар куни мана шу ҳаётимга, унинг менга янги-янги фикрлар,таассуротлар бераётгани учун шукр қиламан, – шундай дея табассумдан янада чароғон тортибди аёлнинг юзи. Ҳаётда елкадошим -турмуш ўртоғимнинг борлиги ва у сабаб мустаҳкам, аҳил оиланинг бекаси эканлигимга шукр айтаман. Фарзандларимнинг порлаб турган кўзлари, қўнғироқдек кулгулари мени оналик бахтидан баҳраманд бўлиб, ич-ичимдан шукроналар айтишга чорлайди. Яқинларим ва дўстларимнинг энг қийин дақиқаларда мени ташлаб қўйишмагани, улар сабаб, ҳаёт сўқмоқларида ёлғизланиб қолмаётганим учун ҳам шукроналар айтаман. Яратганга жамики борлиқни,мана шундай гўзал ёруғ оламни кўрувчи,эшитувчи,ҳис қилувчилардан қилганига шукроналар айтаман. Шукр қила билиш-бу жудаям улуғ иш!

Шукр қилиш, де... – шундай дея суҳбатдоши ўйга чўмди. Унинг кўзларида ниманидир англаганлик ифодаси зоҳир эди.

-Наҳотки биргина шукр менинг бошқача бўлишимга ёрдам берса?

-Албатта! Шукроналик сенга кун сайин барча яхшиликларни ҳис қилишингга ёрдам беради ва сен ўзингни чин дилдан бахтиёр сеза бошлайсан!, – шундай дея аёлнинг ўз англаганлари туфайли кимгадир ёрдами тегаётганидан янада кўнгли кўтарилди. У жилмайиб дугонасининг елкасидан меҳр билан қучиб қўйди-да, бугунги ажойиб кун учун алоҳида ҳамдлар айтди.

Муаллиф: Рус тилидан Л. Нурнигоҳ ҳавасга таржима қилиб кўрди. 2018 й.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг