Австралиядаги терроризмга қарши кураш полицияси Сиднейга қилинажак ҳужумларни олдини олганини айтди.

0
1866
Манба: The Straits Times

Австралиядаги терроризмга қарши кураш полицияси сешанба куни, Сиднейда ўтказилган рейдлар чоғида, ИШИД жангариларидан таъсирланиб, бир неча жамоат бинолари ва элчихоналарга ҳужум қилиш учун таёргарлик кўраётган уч киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу хақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Полиция маҳаллий радикаллар томонидан 2014 йилда қилинган ҳужумлардан буён ҳукумат 16 та асосий фитнани олдини олганлигини айтди.

20 ёшдан 23 ёшгача бўлган ҳибсга олинганлардан иккитаси ИШИДга аъзоликда айбланмоқда, бу Австралия қонуни бўйича жиноятдир.

Полиция маълумотларига кўра, ҳужумга тайёргарлик дастлабки босқичларида бўлган.

Австралия полициясининг ёрдамчиси Ян Маккартни Сиднейда журналистларга берган интервьюсида, «Биз уларнинг бир неча мақсадили нишонларида полиция станциялари, мудофаа муассасалари, элчихоналар, суд ва черковлар борлигини аниқладик.” деб айтган.

«Бизнинг жамиятимизга ҳали ҳам зарар етказмоқчи бўлган одамлар бор», деди у. «Улар исломий эътиқодни намоён этмайди. Уларнинг ҳаракатлари жиноятдир ва улар аҳолида нафрат ва террор ҳиссини уйғотмоқдалар.»

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг