Россия меҳнат бозорига кириш соддалаштирилади

0
931
Фото:yandex.ru

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан хабар беришларича, Россияда Миграция тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур қонун билан Россия меҳнат бозорига кириш соддалашади.

Россия Федерацияси ИИВнинг маълум қилишича, янги қонун чет эл фуқароларининг мамлакатга кириб келиши, унинг ҳудудида бўлиши ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишини тартибга солади.

Таъкидланишича, янги қонунда барча ҳужжатлар ўрнини босадиган ягона ҳужжатни жорий этиш ва чет эл фуқароларининг Россия меҳнат бозорига киришини соддалаштириш режалаштирилмоқда.

Қонун лойиҳасига Россия Федерацияси ИИВнинг миграция масалалари бўйича бош бошқарма бошлиғи ўринбосари К.Aдзинов изоҳ (https://www.youtube.com/watch?v=GNqyLrzMwY4) берган.

К.Aдзиновнинг таъкидлашича, “Россияда миграция соҳасидаги қоидаларни тубдан ўзгартирадиган катта қонун ёзилмоқда”. Ушбу қонун миграция соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади ва ҳозир амалда бўлган қатор ҳужжатлар бекор қилинишига олиб келади.

Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларига тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий визалар олиш қоидаларини аниқлаштириш ҳам назарда тутилмоқда.

Янги қонун 2024 йилда кучга кириши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг