Нурмагомедов Мейвезер билан “Лужники”да жанг ўтказмоқчи

0
2055

Енгил вазндаги UFC  чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов, Москвадаги «Лужники» стадионида америкалик боксер Флойд Майвезер билан жанг қилишни истамоқда, дея хабар беради Спорт-Экспресс.

«Бугун Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев билан учрашув бўлиб ўтди. Биз Мейвезер билан жангни муҳокама қилдик.

Биз жанг Москвадаги афсонавий «Лужники» аренасида ўтказилишини истаймиз”, – дейди спортчи.

Нурмагомедов, 100 минг томошабинни йиғиш ва пулли трансляцияларни сотиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишни кўзлаётганлигини қўшимча тарзда маълум қилган.

Июль ойининг бошида Ҳабиб Нурмагомедов Ирландиялик Конан Макгрегорни мағлубиятга учратиб, UFC чемпионлиги унвонини ҳимоя қилган эди.

Шундан сўнг, россиялик жангчи Флойд Мейвезерни жанга таклиф қилди ва у, бу таклифни қабул қилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг