Туркия маданият ва туризм вазирлиги 2021 йил бошидан буён 356 та фильм учун 65 миллион 450 минг лира ажратган. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Туркия фильмларини қўллаб-қувватлаш кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтгач, 18 та янги лойиҳани амалга ошириш учун 17 миллион 450 минг лира ажратишга қарор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён кенгаш бешта йиғилиш ўтказди, унинг таркибига кинематография соҳасидаги энг яхши 8 нафар мутахассис кирган.
Бундан ташқари, давлат томонидан бешта ёш режиссёрга тўлиқ метражли бадиий фильмлар суратга олиш учун маблағ ажратилган.