2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди

0
658
Фото:yandex.ru

Вазирлар Маҳкамасида 2021 йилнинг кутилаётган макроиқтисодий кўрсаткичлари, 2022−2024 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар ва 2022 йил учун Давлат бюджетининг лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, дастлабки статистик маълумотлар 2021 йилнинг 9 ойлик якунлари билан республикада ЯИМ 6,9 фоизга ўсганини кўрсатмоқда.

«2022 йилда ЯИМнинг 5,9 фоизга ўсиши, келгуси йилларда эса ўсиш суръатларининг бундан юқори бўлиши ҳисоб-китоб қилинган», – дейилади хабарда.

9 ойда экспорт ҳажми, олтин экспортини инобатга олмаган ҳолда 34,1 фоизга ўсиб, 8,9 миллиард долларни ташкил этган.

Октябрь бошида Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини қайтадан кўриб чиқиб, уни 4,8 фоиздан 6,2 фоизга оширган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг