«Россиядаги қотилликлар учун Путин сиёсий жиҳатдан жавобгардир»,- деди Европа Иттифоқининг юқори дипломати. Вакил Хосеп Борреллнинг сўзларига кўра, Россияда содир бўлаётган воқеаларни танқид қилган одамларни, улар орасида – сиёсатчилар ва журналистларни ўлдиришга қаратилган муваффақиятли ва муваффақиятсиз уринишларнинг узун рўйхати мавжуд.
«Кўпгина ишлар тергов қилинмайди, очилмай қолмоқда, жиноятчилар жавобгарликка тортилмаяпти ва «Путин, Россия Федерацияси президенти сифатида, охир-оқибат Россия давлат идораларининг хатти-ҳаракатлари учун жавобгардир»,- деб ҳисоблайди Европа Иттифоқи.