Трамп Гренландияни сотиб олишдан манфаатдор эканлигини айтди

0
2167
Манба: TACC

АҚШ Президенти Дональд Трамп Дания Қироллиги ҳудуди бўлган ва кенг автономияга эга бўлган Гренландияни сотиб олишдан қўшма штатлар манфаатдор бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Тегишли баёнотни Америка раҳбари якшанба куни Нью-Жерсидаги матбуот анжуманида CNN телеканали орқали намойиш қилди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

The Wall Street Journal нашрига изоҳ бериб, у ушбу мавзуни маслаҳатчилари билан муҳокама қилганини айтиб: «Биз бу ҳақида гаплашдик. Бу аслида Дания томонига тегишли», деди. Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Дания иттифоқдош. «Биз дунёнинг муҳим бир қисми сифатида, Дания шарафини ҳимоя қилмоқдамиз», деди Трaмп.

«Фикр айтиб ўтилди ва мен айтмоқчиманки, албатта стратегик нуқтаи назардан бу биз учун қизиқ, бизни қизиқтиради», дея тушунтирди Америка раҳбари. «Биз улар билан бу ҳақида озроқ гаплашамиз», деб қўшимча қилди. АҚШ президенти Гренландияни қўшма штатлар маъмурлари томонидан сотиб олиш эҳтимоли масаласи, унинг фикрига кўра, «устувор вазифа эмаслигини» таъкидлади.

«Кўп иш қилиш мумкин. Унинг моҳиятига кўра, бу кўчмас мулкни сотиб олиш бўйича йирик битим», деди Трамп. Унинг таъкидлашича, Дания Гренландия қироллик таркибига киргани сабабли катта молиявий йўқотишларга дуч келмоқда. Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, шу сабабли Дания йилига деярли 700 миллион доллар йўқотади.

Трaмп, яқин орада Данияга ташриф буюришини айтди. «Мутлақо бу сабаб билан эмас, – деб таъкидлади у. – Аммо биз буни кўриб чиқамиз.»

Гренландия ва Дания расмийлари The Wall Street Journal нашрига берган ахборотида Гренландия АҚШ билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, аммо у сотилмаслигини айтди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг