Перуда 500 йил олдин қурбонлик келтирилган 227 боланинг жасади қолдиқлари топилган. Бу шу турдаги энг кўп қурбонлик қилинган дафн маросими ҳисобланмоқда

0
1726
Манба: Meduza

Археологлар Перуда 500 йил олдин Чима маданиятига оид кишилар ўртасида қурбонлик келтирилган 227 боланинг жасади қолдиқларини топдилар, дея хабар бермоқда «АФП». Улар Перу пойтахти Лима шимолида жойлашган Хуанчако қирғоқ шаҳри яқинида топилган. Баъзи болаларнинг суякларида тери ва соч зарралари сақланиб қолган.

Текширувлар натижасида, жасадлар 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга тегишли эканлигини аниқладилар. Улар  иқлим ўзгариши сабабли, бу балиқларнинг ўлимига, ёмғир ва тошқинларга олиб келувчи – «Эл-Ниё» деб номланувчи ҳодисани тўхтатиш учун қурбон бўлишган. Жасадлар денгизга қараганлигидан чималиклар уларни ўз эътиқоди бўйича руҳларни тинчлантириш учун қурбон қилганликларидан далолат беради. Тадқиқотчилар маросим пайтида ёмғир ёққанини аниқладилар. Бироқ, қурбонлик айнан қайси йилда амалга оширилганлиги аниқ эмас.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг