Макрон «сариқ рефлекторлар» нинг норозилик акцияларидан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилди.

0
1641

Шу билан бирга, Франция президенти «ҳеч қандай жаҳл, полиция ёки жандармаларга ҳужум қилишни оқламайди», деб таъкидлади. У намойишчиларни хотиржамлик ва тартиб сақлашга чақирди. Булар хақида РБК хабар бермоқда.

Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакат халқига қилган мурожаатида бензинга солиқ тўлаш норозилик акциялари ҳақида гапирди – унинг сўзларига кўра, французларнинг ғазаби «чуқур», шунинг учун бу намойишлар «ўзини оқлади». Давлат раҳбари иқтисодий ва ижтимоий фавқулодда ҳолат жорий этилишини эълон қилди, дея хабар беради L’Obs .

Макрон сўнгги 18 ой ичида француз фуқароларини сўнгги 40 йил давмида ташвишлантирган муаммоларига жавоб бера олмаслигини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, у ҳукуматга мамлакатда энг кам ойлик иш ҳақини 2019 йил январидан бошлаб ойига 100 долларга оширишни буюрди. Бундан ташқари, келгуси йилдан бошлаб ойига 2 минг евродан камроқ нафақа оладиган нафақахўрларга солиқ миқдорини ошириш бекор қилинади.

Ноябр ойининг ўрталарига келиб, «сариқ рефлекторлар»нинг норозилик намойишлари Францияда давом этмоқда, улар бензин нархини кўтаришдан ва ёқилғига экологик солиқни жорий қилинишига қарши чиқишмоқда. Мамлакат бўйлаб намойишчилар сони 125 минг кишига етди, дея хабар беради Франция Ички ишлар вазири Кристоф Кастанер. 17 ноябрдан бери полиция кучлари 4,1 мингга яқин одамни қўлга олди. Макрон намойишчиларни полиция билан тўқнашувни «шармандалик» деб атади.

Украина хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Францияда намойишларга Россия махсус хизматлари жалб қилинган бўлиши мумкин. «Ноқонуний норозилик намойишлари ортида улар тартибсизликлар ва зўравонлик ҳаракатлари билан шуғулланишади», – дея изоҳ берди хизматдагилар. Шундан сўнг Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ивс Ле Дриан мамлакат расмийлари Москванинг “сариқ рефлеторлар”нинг норозилик акциясига аралашиши юзасидан тергов ўтказишга киришганини айтди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг