Афғонистон: Рамазон ойининг биринчи ҳафтасига зўравонлик соя солди.

0
2410
Фото ЮНИСЕФ/Драгаж. /Урушдан Афғонистоннинг оддий аҳолиси жабр кўрмоқда. Кўпинча болалар унинг қурбонларига айланмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга кўмак бериш миссияси мамлакатда тинч аҳолининг хавфсизлигидан чуқур ташвишга тушди – муқаддас Рамазон ойининг биринчи ҳафтаси бошиданоқ зўравонлик туфайли соя солинди. «Тинч аҳолига ҳужум қилишни ҳеч қачон ва ҳеч қандай оқлаб бўлмайди», – дея баёнот берди Афғонистондаги Бош котибнинг махсус вакили Тадамичи Ямамото.

БМТ миссияси, 8 май куни Толибон жангарилари томонидан Қобулдаги нодавлат ташкилотларга қилинган ҳужумни кескин қоралади. Ҳужумда олти киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. «Афғонистондаги одамларнинг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилаётган фуқаролик мақомидаги шахсларга қарши зўравонлик амалга оширилди», -дея баёнот берди ушбу мамлакатда БМТ миссиясини бошқараётган Ямамото.

Аввалроқ, Баглан провинциясида, Рамазон арафасида, портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилда худкуш террорчи полиция идораси биноси бориб ўзини урган. Натижада полиция участкаси вайрон бўлган, бундан нафақат ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари, балки фуқаролар, шу жумладан, аёллар ва болалар ҳам жабрланганлар.

Ушбу қонли ҳужумлар Афғонистоннинг турли минтақаларида можаролар кучайиб бораётгани ҳақидаги хабарлар замирида амалга оширилмоқда, натижада оддий афғонлар ҳам бундан азоб чекмоқда. Одамлар фақат жангариларнинг қўлида қурбон бўлиб қолмай, – балки, Халқаро кучлар томонидан гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш компаниясини йўқ қилишга уринган пайтда, БМТ миссияси Фарах ва Нимроз вилоятларида бўлиб ўтган отишмалар остида қолганлиги тинч аҳоли бўйича текширув ўтказмоқда.

Миссия ҳисоботида шунингдек, унинг ходимлари Хавфсизлик Кенгашидан олган мандатга мувофиқ тинч аҳоли ҳисобланган афғонларнинг хавфсизлик ҳолатини кузатиб бораётганлиги ва содир бўлган воқеалар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишда давом этиш хақида таъкидланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги низолашаётган барча томонларни халқаро ҳуқуқдаги мажбуриятларини бажаришга ва ҳарбий ҳаракатлар вақтида фуқароларни ҳимоя қилишга чақиради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг