Сайёҳларга ҳужум қилган икки киши ҳалок бўлди, яна бири ҳибсга олинди, бошқаси қидирувда

0
1850

29 июл куни кечқурун ўтказилган махсус амамалиёт натижасида, хорижий сайёҳларнинг ўлими билан якун топган автохалокатни содир этганларнинг икки нафари йўқ қилинган, бир нафари қўлга олинган, яна бир нафари қидирилмоқда.

«Хорижий мамлакатлардан келган меҳмонлар устига автомобилда юриш қилган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича махсус амалиёт Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг, шахсий назорати остида»-дея Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот марказидан хабар берилди.

Қўлга олинган, Душанбе шаҳрида яшовчи Абдусаматовнинг кўрсатмалари бўйича, ушбу бу иш юзасидан яна уч киши қўлга олинган: икки нафар Қулоб шаҳар ва бир нафар Жайхун туманида яшовчи шахслар ушбу гуруҳ билан алоқадорликда гумонлани б қўлга олинган. Гуруҳнинг бошқа аъзоларини ҳибсга олиш бўйича оператив-қидирув амалиёти давом этмоқда, дея хабар беради Ички ишлар вазирлиги.

ИИВ маълумотларига кўра, Данғара туманинг Торбулоқ қишлоғи Лохур жамоати ҳудудида 29 июль куни Нурек шаҳрида яшовчи 21 ёшли Жафариддин Юсуповга тегишли бўлган  “Деу-Леганза” (давлат рақами 74-98 ВН 03) автомашина топилган.

«Ушбу машинадаги шикастларнинг кўринишидан, унинг эгаси томонидан хорижий саёҳатчиларни уриб кетишда иштирок этганлигини тасдиқламоқда», – дея матбуот маркази хабар бермоқда.

Ички ишлар вазирлиги автомобил қўлга олинган пайтдан бошлаб, жиноятчиларни ва автомашина ичида бўлган қолган уч нафар бошқа фуқароларни аниқлаш бўйича барча чораларни кўрган.

“Сарбанд, Бохтар, Вахш, Панж туман ва шаҳарлари атрофида қидирув тадбирлари амалга оширилиб, «Ушлаш» режаси эълон қилинди. Торбулоқ қишлоғида жиноятчиларнинг қочиб, яширинган жойи аниқланди. Улардан бири ҳибсга олинган, қаршилик пайтида икки киши ҳалок бўлган. Қочишга муваффақ бўлган яна бир киши қидирувга берилди «, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Аввал хабар берилганидек, 29 июль куни соат 15:30  терговга номаълум бўлган кишилар томонидан Хатлон вилояти Данғара туманидаги жамоат Себистон ҳудудида хорижий велосипед-сайёҳларини автомашинада уриб кетиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, воқеа жойида уч нафар сайёҳ вафот этган, яна бири Данғара туманидаги касалхонада вафот этган. Кичик жароҳатлар олган уч нафар хорижликга тиббий ёрдам ва маънавий-руҳий ёрдам кўрсатилди.
Давлат раҳбари Эмомали Раҳмоннинг топшириғига биноан ҳуқуқ-тартибот идораларининг барча бўлинмалари жиноятчини қўлга олиш учун сафарбар қилинган. Воқеа содир бўлган жойда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳамкорлигидаги махсус бўлинма ташкил этилиб, жиноятни очиш учун тезкор қидирув тадбирлари ўтказилган.

Шу билан бирга, вафот этган икки нафар сайёҳ  АҚШдан, икки нафари Голландиядан бўлганлиги айтилмоқда. АҚШнинг Тожикистондаги элчихонасининг Фейсбукдаги саҳифасида жабрланганларнинг оилаларига таъзия билдирилмоқда. Вафот этганларнинг шахси ҳақида ҳали хабар қилинмаган.

Бу ҳодиса ҳақидаги барча маълумотлар Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилинади.

» Бугун соат 11 да Ички ишлар вазири, милиция генерал-полковниги Рамазон Раҳимзода иштирокида журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилади» – дея хуқуқни муҳофаза қилиш идоралардаги манба хабар бермоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг