Android учун YouTube да узоқ кутилган «қоронғу» режими пайдо бўлди

0
1566

iOS фойдаланувчилари ушбу функцияга март ойида эга бўлишган эди ва деярли ярим йилдан сўнг YouTube «қора» Androidга ҳам етиб келди. Видео гигант оқими Googleнинг операцион тизимга асосланган баъзи қурилмалар учун илова дастурини аста-секин тарқатишга киришди. Янгиланишдан сўнг, янги тартибни «Созламалар» бўлими орқали кириб ёқиш мумкин. Барча фойдаланувчилар ушбу функцияни қанчалик тез қабул қилишлари ҳали аниқ эмас – балки, бунга бир неча кун керак бўлар.

«Қора» режимда асосий дастур интерфейси оқ матнли қуюқ кулранг рангга ўзгаради. Бу кеч тунги видео марафонлари давомида кўзлар учун фойдалидир (гарчи видеоларнинг ўзи ҳам кўр қиладиган даражада бўлса ҳам). Бундан ташқари, кўпчилик дастурларни лойиҳалашда қора рангларни ёқтиради. Ва ниҳоят, агар сизнинг смартфонингиз кесикли бўлса, янги режим видеони томоша қилаётганингизда буни сезилиши даражасини анчага камайтиради

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг