Қуръоннинг яна бир ояти фан томонидан исботланди

0
2210

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, болани кўкрак сути билан узоқ вақт эмизиш онани саратон хасталигига чалининшидан ҳимоя қилар экан.

“Она фарзандини кўкрак сути билан парваришлар экан, бу она учун эндокринологик, гинекологик хасталиклар ва мастопатиянинг профилактикаси бўлади. Ҳозирги кунда юртимиздаги деярли ҳар 9 аёлнинг бири мастопатия хасталигига чалинган”, дейди Пирогова номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети профессори Ирина Солдатова.

Неонатолог мутахассисларнинг фикрига кўра, мастопатия хасталиги кўкрак бези саратонининг келиб чиқишига сабаб бўлади, дея хабар беради РИА Новости. Ҳозирги кунда Россиялик аёлларнинг барчаси фарзандаларини ўртача 8 ойга қадар кўкрак сути билан парваришлашади. Лекин, мутахассислар гўдакнинг иммун тизимини мустаҳкам шакллантириш учун уни 2 ёшгача эмизиш мақсадга мувофиқ дея таъкидлашмоқда. 

Шу ўринда Қуръони Каримнинг шу мавзуга оид оятини келтирсак, “…Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар.(Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир…”( («Бақара» сураси, 233-оят)

Оят дарак гап маъносида бўлса-да, аслида, буйруқни ифода этади.  Аллоҳ таоло бандаларига буюрган ишларнинг ҳар бирида кўплаб ҳикматлар ва бандаларининг дунё ва охиратлари учун манфаатлар бор. Мана шу биргина оятда ҳам Аллоҳ Таоло нафақат гўдак учун балки она учун ҳам энг фойдали ва ҳикматли кўрсатмани марҳамат қилганини юқоридаги мутахассисларнинг фикрлари тасдиқлаб турибди. 

Шу ўринда статистик маълумотларга мурожаат қилсак: Соғлиқни Сақлаш Жаҳон Ҳамжамиятининг маълумотига кўра, Россиядаги 42% чақалоқ 3 ойга қадар тўлиқ кўкрак сути билан парваришланади. Канадада эса 51% гўдак 4 ой давомида, Туркияда 41,6% бола умрининг илк 6 ойи давомида фақатгина кўкрак сути билан парваришланар экан. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг