1991 йилда Ҳиндистонда илк илмий шаҳарчалар пайдо бўлган эди. Ҳозирда бу мамлакат бутун дунё бўйлаб электрон ривожланиш бўйича етакчи ҳисобланади.
Умуман олганда Ҳиндистоннинг кўплаб минтақаларида яшовчи оддий халқнинг ҳаёти ўрта асрлардан бери ўзгаргани йўқ, аммо мамлакат ИТ-технологиялар бўйича дунёда етакчи ҳисобланади ва дастурий таъминот сотиш бўйича йилига 160 миллиард даромад олади.
Чандигархедаги технопаркда ИТ бўйича мутахассис Аҳмед Валид Вахид-хан тушунтиришича: “Ахборот технологияларини ривожлантириш тўғрисидаги қарор 1991 йилда қабул қилинган бўлиб, бу осон кечмади. Ҳозирда, асосий илмий шаҳар Бангалор бўлиб, унда 5 млн аҳоли иш билан таъминланган. Айни вақтда эса, Ҳиндистоннинг электрон дастурлари АҚШ, Япония ва Жанубий Корея мамлакатларини эгалламоқда.
Ҳиндистонда “технопарт” бўйича дастурчи ойига 35 минг рупий маош олади ва бу Ҳиндистон шароитида жуда катта пул ҳисобланади, аммо европа мамлакатларида бу жуда қиммат дегани эмас. АҚШ шунинг учун Ҳиндистон дастурларини сифатли ва арзон бўлганлиги учун харид қилади.
“Биз илмий шаҳарлар қура бошлаганда, бошқалар буни хомхаёл деб ўйлашган, – дейди дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Гобид Кришнанат. – Энди биз табиий ресурслар экспортига қарам эмасмиз ва жаҳон бозорида олмос нархи тушяптими ёки йўқми бизга умуман қизиғи йўқ. Компьютер, телефон ва палншетлар эса – абадий восита. ИТ технологияси бўйича 2017 йилги даромад ялпи ички маҳсулотнинг 50% ни ташкил этди. 30 йил олдинги бизнинг қашшоқ мамлакатимизга назар солсак, ҳеч ким буни тасаввур қилмаган”