Минглаб индонезияликлар ислом сабаб татуировкалардан ҳалос бўлмоқдалар

0
1673

Танасининг ҳар бир миллиметри лазер билан куйдирилаётган ва бундан жони азобланаётган Укупнинг юзида табассум ҳукмрон эди. Сабаби у, танасидаги татуировкалардан ҳалос бўлмоқда ва бу билан ислом ҳаром қилган амални тарк этмоқда. 

Яқиндагина Ислом динини қабул қилган индонезиялик танасидаги ўтмишни эслатувчи татуировкалардан ҳалос бўлар экан, қалбида бу амали билан Аллоҳнинг розилигига эришишини орзу қилмоқда, деб ёзади Исламньюс.

“Бизнинг танамиз пок ва тоза ҳолда туғилганмиз. Биз нолойиқ ҳолатда вафот этишни истамаймиз”, дейди 32 ёшли мусулмон. 

“Ўтмишда мен ғирт безори эдим. Мен асосий вақтимни бекорчи кўча болалари билан ўтказар, кечалари сарсон юрар ва гиёҳванд моддалар истеъмоли билан шуғулланар эдим. Мен ёмон одам эдим”, дейди у ўтмишини хотирлаб. 

Мусулмон бўлгач Укуп татуировкаларни ўчириш бўйича мутахассис Аҳмад Закига дуч келади. Аҳмад Заки ҳайрия сифатида барча мижозларнинг татуировкаларини бепул ўчириш билан шуғулланади. Закининг фикрича, ҳаттоки энг ашаддий худосиз ҳам қалбининг туб тубидан Худонинг борлигига ишонади. У буни ўз фаолияти давомида деярли ҳар куни кузатади. 

“Баъзан татутировкаларда шайтоннинг тимсолини ҳам учратаман”, дейди мутахассис. 

Ҳозирда Аҳмад Закининг ҳайрия дастурига 50 минг нафар татуировкали индонезияликлар навбатга туришган ва улар ислом сабаб хаётлари ва ўзлигини  ўзгартиришни истайдилар. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг