Қувайтда бир неча ойлик карантиндан кейин масжидлар қайта очилди

0
2030
Фото: AFP

17 июль куни Қувайтдаги масжидлар жума намози учун очилди. Бу араб давлатида коронавирус сабаб ибодатхоналар март ойидан бери ёпиқ эди.

Қувайт Вақф вазирлиги июн ойида эпидимиологик вазият яхшироқ бўлган ҳудудларда баъзи масжидларнинг очилишигҳа рухсат берганди. Лекин, намозхонларга жума намозини адо этишга рухсат берилмаган.

Янги қарорга кўра, Қувайтдаги 1000 дан ортиқ масжидлар мусулмонлар учун ўз эшикларини очди. Масжидлар ҳудудларини дезинфексия қилиш,ижтимоий масофани сақлаш ва юз ниқобларидан фойдаланиш тартиби жорий қилинди.

Шунингдек,намозхонлардан тахоратни уйда қилишлари ва ўзлари билан бирга жойнамоз олиб келишлари талаб қилинади. Масжид ичидаги фавворалар ва хожатхоналар ҳозирча ёпиқлигича қолади.

Масжидлар намоздан 30 дақиқа олдин очилади ва ундан 15 дақиқа ўтгандан кейин ёпилади. Намозни адо қилиш вақти жами бўлиб 15 дақиқадан ошмаслиги зарур.

Карантиндаги фуқаролар ва 15 ёшдан кичик болалар масжид ҳудудига киришлари тақиқланади. Шунингдек, иммунитети кучли бўлмаганлар ва бирор хасталиги борларга уйда қолиш тавсия қилинди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг