Автоуловлар ва самолётларнинг янги авлоди

0
1567

Ёқилғини иқтисод қилиш учун самолёт ва транспорт воситаларини енгиллаштириш муҳим аҳамиятга эга, аммо хавфсизлигига таҳдид солмаслиги керак. Моделлаштириш, самолётнинг конструкциясида углерод толасини ишлатиш мумкинлигини аниқлашга ёрдам беради. Бу хақда Scientific American маълумотбермоқда.

Бу толалар кенглиги беш микрон бўлиб, инсон соч толаси диаметрининг  ўндан бир қисмини ташкил этади ва жуда мустаҳкам. «Углеродли толалар космик саноатда инқилоб қилиши мумкин, чунки улар жуда енгил бўлади”, – дейди автомобиль ва самолёт ишлаб чиқарувчилари билан яқин ҳамкорлик қилиб келаётган Purdue университетининг муҳандислик ишлари бўйича профессори Р. Байрон Пайпс.

Ушбу материал, дея қўшимча қилади профессор, «самолётнинг янада узоқроқ парвоз қилишига имкон берадиган, кам энергияни талаб қиладиган кракасини яратишга ёрдам бериши мумкин». Пайпс, самолёт самарадорлигини оширишда моделлаштириш учун Dassault Systèmes дастурий таъминотидан фойдаланган. «Биз ушбу материалларнинг улкан салоҳиятини ўрганишимиз мумкин”, дейди Пайпс.

Моделлаштириш, шунингдек, сиғимини йўқотиб ва вақт ўтиши билан оғирлашиб борадиган литий-ион батареяларига муқобил сифатида барқарор, бардошли батареяларни ишлаб чиқаришга ёрдам беради..

Dassault Systèmes. техник директори Брюс Энгельман: «Биз зичлиги оширилган, заряд олиш муддатини қисқарган ва хавфсизлиги оширилгана батареяларни ишлаб чиқамиз», деди.

Бугун дунё электромобилларга қараб ҳаракат қилаётган экан, батарея ўз вазифасини яхшилашга тўғри келади. «Биз, масалан, қиш ўрталарида ёки Аризона штатида 120 даража об-ҳаво бўлган шароитда ҳам ишлайдиган, бундай қисмларни моделлаштиришимиз мумкин», дея қўшиб қўйди Энгельманн.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг