«Жамоа бўлиб ўз жонига қасд қилиш»: Россиянинг ОПEК билан шартномаси узилганидан кейин бир неча сонияга нефть нархи 30 фоизга тушди

0
2081
Фото: www.forbes.ru

Нефть бозоридаги янги нарх урушининг истиқболи савдогарларни (трейдерлар) қўрқитиб юборди. Бозор очилгандан кейин бир неча сония ичида нархлар 30 фоизга тушди, бу эса деярли 30 йил ичидаги энг кучли пасайишни кўрсатди. Коронавирус туфайли талабнинг пасайишини ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар нархларнинг кўтарилиш истиқболларини кўришмаяпти.

Brent маркасидаги нефть фючерслари нархи 9 март куни савдо очилгандан сўнг, дарҳол 30 фоизга – яъни, бир баррель учун 45 доллардан 31,02 долларгача тушди. Бу 1991 йилда Форс кўрфазидаги урушдан кейинги бир кун ичида Brent нархларининг энг катта пасайиши, деб ёзади Bloomberg. WTI нефтининг нархи бозор очилгандан кейин 27 фоизга тушиб, яъни, 30 долларга тушди. Кескин пасайиши сабабли биржадаги савдо бир неча дақиқага тўхтатилди.

Ушбу материал эълон этилаётган пайтда Brent нинг бир баррели 34,2 долларга сотилди – бу жума куни бўлиб ўтган савдо ёпилишидан 24,5 фоизга арзон дегани. WTI 25,4% йўқотди ва 30,81 долларга тушди.

Ўтган жума куни ОПEК ва Россия нефть қазиб олишни камайтириш юзасидан янги келишувга келолмагач, 2016 йилдан бери нархларни қўллаб-қувватлаб келаётган битимни бузишди. Музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан бир неча соат ўтгач, ОПEКнинг де-факто етакчси ҳисобланган Саудия Арабистони нархлар урушини бошлаб юбориб, Европа, Осиё ва АҚШдаги импортчилар учун 20 йил давомида энг юқори нархни пасайтирди.

Бир вақтни ўзида, Ар- Риёд бозорнинг баъзи иштирокчиларига, агар керак бўлса, нефть қазиб олишни рекорд даражадаги, яъни кунига 12 миллион баррелга кўтариши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар беради Bloomberg манбалари.

Март ойидан Саудия Арабистони кунига 9,7 миллион баррель қазиб чиқаради.

Ушбу тактика Саудия Арабистонининг 2014 йилда АҚШдаги сланецли нефть ишлаб чиқарувчилардан бозор улушини қайтариб олишга уринишини эслатади, деб ёзади Financial Times. Ўшанда нархлар уруши туфайли Brent нархи 100 доллардан 30 долларга тушиб кетган эди ҳамда ОПEК ва Россияни иттифоқ тузишга мажбур қилганди. Янги нархлар уруши истиқболлари бозорни қўрқитиб юборди, деб ёзади Bloomberg.

Коронавируснинг иқтисодий таъсири туфайли нефтга бўлган талаб пасайиб бораётганини ҳисобга олиб, савдогарлар (трейдерлар)нархлар янада пасайишини тахмин қилишмоқда. Масалан, Goldman Sachs таҳлилчилари келгуси ҳафталарда Brent маркасининг нархи бир баррель учун 20 долларга тушиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

«Талабнинг пасайиши камдан-кам ҳолларда таклифнинг ўсиши билан мос келади. 30-йилларнинг бошидан бери бундай нохуш комбинациялар бўлмаган. Нархларнинг пасайиши эндигина бошланди», деди Боб МакНалли, Rapidan Energy Group консалтинг компанияси президенти (FT бўйича иқтибос).

Саудия Арабистони нархларни пасайтириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисидаги қароридан, баъзи бозор иштирокчилари Россияни музокаралар столига қайтишга мажбурлашга уринишни кўришмоқда, деб ёзади FT. Аммо битимни жонлантиришнинг осон йўли бўлмайди, дея огоҳлантиради нашр. Бу «жамоа бўлиб ўз жонига қасд қилиш»дир, бу ерда ҳамма мағлуб бўлади, дея огоҳлантиради FGE консалтинг гуруҳи таҳлилчилари.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг