Эрдўған Идлибда бир томонлама ҳаракатлари билан таҳдид қилди

0
1783
Фото: Mustafa Kamaci / ANADOLU AGENCY / AFP / EastNews

Агар Россия ушбу минтақавий муаммо бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, Анқара Суриянинг Идлиб шаҳрида бир томонлама ҳаракатларни амалга оширишга тайёр, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған якшанба куни.

«Агар Москва Сурия бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, Туркия ўз ресурсларига билан, “Баҳорий қалқон» операцияси орқали кўзлаган мақсадларига эришиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади», – дея унинг Истанбулда сўзлаган нутқиданн иқтибос келтирди Анадолу агентлиги.

Шу билан бирга, Эрдўған, Туркия фақат ҳудудида жойлашган 3,6 миллион суриялик қочқинларни, шунингдек, Туркиянинг чегарасидаги Суриянинг Идлиб вилоятида тўпланган 1,5 миллион кишининг уйларига қайтишни истаётгани ҳақида ишонч билан гапирди.

Унинг таъкидлашича, Анқара Туркия чегаралари ва Идлиб аҳолисини ҳимоя қиладиган ҳар қандай қарорга қўшилади.

Эрдўған қўшимча қилиб, Туркия ҳеч қачон қўшни Суриянинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилмаганини таъкидлаб ўтди.

Оҳирги кунларда Москва ва Анқара ўртасида, Идлиб деэскалация зонаси бўйича ёмонлашган вазият борасида ўзаро келишмовчиликлар пайдо бўлган эди. Туркия Сурия кучлари ва уларнинг иттифоқчиларини Идлибдаги тинч объектларга ва Туркия ҳарбий кучларининг позицияларига ҳужум қилишда айблади ва Дамашқдан ўз кучларини деэскалация зонасидан олиб чиқиб кетишини талаб қилди. Ўз навбатида, Россия ҳарбий кучлари Идлиб зонасида жойлашган Сурия армияси жангариларнинг ҳужумларига жавоб беришганлигини айтишган.

Вазиятнинг яна бир кескинлашуви 28 февралга ўтар кечаси юз берди. Туркия ҳукумати Идлибда Сурия ҳаво кучларининг зарбаси натижасида 30 дан ортиқ турк қўшинлари ҳалок бўлганини хабар қилишди. Бунга жавобан турк ҳарбийлари ҳаводан ва қуруқликдан Сурия ҳукумат кучлари позицияларига ҳужум қилди.

1 март куни Анқара Идлибда «Баҳорий қалқон» операциясини ўтказиши ҳақида баёнот берди.

5 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Москвага расмий ташриф билан борди ва россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Уларнинг натижаларига кўра, 6 март куни кучга кирган Идлибдаги ҳарбий ҳаракатлар иштирокчилари ўртасида оташкесим тўғрисида келишувга эришилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг