Шимолий Кореяда сўнгги 5 йил ичида энг паст миқдорда ҳосил олинди

0
1762
фото: News.rambler.ru

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хабар беришича, бу йил Шимолий Кореяда ҳосил етиштириш сўнгги 5 йил ичида энг паст даражага тушди. Бу ҳолат ҳозирда санкциялардан зарар кўраётган мамлакат аҳолисининг 40 фоизи учун жиддий озиқ-овқат танқислигини келтириб чиқаради.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботида мамлакатнинг асосий экинлари, шоли ва маккажўхори етишмовчилиги туфайли 10,1 миллион одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекиши мумкинлигини  маълум қилди.

Бу ҳолатга сабаб экинларнинг ривожланиши учун муҳим давр бўлган апрель ва июль ойлари оралиғида суғоришнинг камлиги ва ёмғирнинг озлигидир. Оқибатда,  асосий экинлар, гуруч ва маккажўхори ҳосили кутилганидан кам бўлди.

Шимолий Корея узоқ вақтдан бери озиқ-овқат етишмовчилиги ва носоғлом овқатланишдан азият чекмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг