Эрон: Исроил Яқин Шарқда ядро қуролидан ҳоли минтақани ташкил этишдаги ягона тўсиқдир

0
2281
Фото: life.ru

Эроннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Казем Гарибабди Эрон Яқин Шарқда ядро қуролидан ҳоли зонани яратишни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини айтди, бу жараён учун Исроил ягона тўсиқ ҳисобланади, дея хабар беради Эрон ахборот агентлиги ИРНА.

Дипломатнинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият Исроилга Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага қўшилиш учун «босим ўтказиши» керак. Маълумки, Яқин Шарқ минтақаси мамлакатлари минтақада узоқ вақтдан бери ядросиз зона яратишни исташган ва 1980 йилда бу борада қатор шартномалар ҳам имзоланган, аммо уларнинг барчаси маъносиз, чунки «сионистик режим» бу соҳадаги асосий шартномани бузиб келмоқда.

Казем Гарибабди Эрон, ҳатто Яқин Шарқ каби нотинч минтақада ҳам ядросиз зона яратиш имкониятига ишонишини таъкидлади.

 

00

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг