Алцгеймер хасталигига олиб келувчи омиллар ва бу касалликнинг дастлабки аломатлари аниқланди

0
2808
Фото: Cosmopolitan

Британиянинг «Алцгеймерлар жамияти» хайрия ва тадқиқот ташкилоти Алцгеймер касаллиги ривожланиш хавфини оширувчи баъзи омилларни аниқлади ҳамда ушбу касаллик аломатларига тавсиф берди.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни халқаро Алцгеймер касаллигига қарши курашиш куни ҳисобланади. Ушбу касаллик, нейродеженератив касалликлар билан боғлиқ бўлиб, деманснинг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади – бутун дунё бўйлаб Алцгеймер билан оғриган 44 миллиондан 50 миллионгача беморлар мавжуд.

Алцгеймер касаллиги ниманинг оқибатида юзага келиши ҳамон номаълумлигича қолмоқда, аммо Алцгеймер Жамияти касалликнинг ривожланиш хавфини оширадиган қуйидаги омилларни аниқлади.

Кекса одамлар ушбу касалликка кўпроқ мойил бўлишади. 65 ёшга тўлгандан сўнг, ҳар беш йилда Алцгеймер касаллиги ривожланиш хавфи икки баробар ортади. Касалликнинг ривожланиш хавфи аёлларда икки баробар юқори бўлади. Баъзи касалликлар, масалан, диабет, гипертония ва семириб кетиш, Алцгеймер касаллиги ёки деманснинг бошқа шакллари билан оғриш хавфини оширади. Бундай ҳолда, ирсият ҳал қилувчи роль ўйнамайди – аксарият ҳолларда касаллик мерос бўлиб ўтмайди.

Соғлом турмуш тарзи ушбу касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Бу Алцгеймер касаллиги билан қариндошлари бўлганлар учун айниқса муҳимдир. Алцгеймер касаллигининг дастлабки белгилари орасида мутахассислар хотира бузилиши ва ўрганиш қобилиятининг пасайишини қайд этишади. Шунингдек, беморлар вақт ва макон ҳисларини йўқотишни бошлайдилар, ижтимоий фаолиятдан бош тортадилар ва сабабсиз ташвишланадилар.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг