Покистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ҳарбий машқлари доирасида Ҳиндистонни маданият кунлари тантанасига таклиф қилмади

0
1720
Манба: Day.az

Покистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар иштирок этадиган «Центр-2019» рус ҳарбий машқлари доирасида, Ҳиндистон делегациясини Маданият кунига таклиф қилмади. Бу ҳақида 20 сентябрь куни Ҳиндистоннинг «Aj So» нашри хабар бермоқда.

Расмий баёнотда Ҳиндистон қуруқликдаги кучлари вакиллари Покистон раҳбариятининг хатти-ҳаракатлари мавжуд халқаро дипломатик меъёрларга ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик руҳига зид эканлигини таъкидладилар. Аввалроқ Исломобод 12-13 сентябрь кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ҳарбий тиббиёт бўйича биринчи конференциясида саботажга йўл қўйиб, ҳиндистон тарафига ҳурматсизлик қилган. Ушбу конференция доирасида Покистон делегацияси кечки овқатдан ташқари бирон бир тадбирда қатнашмади.

 

40

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг