Дубайда 30 кишидан кўп бўлиб байрам нишонлаш тақиқланди. Қоидабузарлар 13 минг доллар миқдорида жаримага тортилади

0
1325
Фото: AP

Дубайдаги инқироз ва табиий офатлар бўйича Олий қўмита Янги йил муносабати билан уюштириладиган оилавий ва оммавий базмларда 30 дан ортиқ одамнинг қатнашишини тақиқлади. Бу ҳақда WАМ ахборот агентлиги хабар берган.

Ушбу қарорни бузиб, 30 кишидан ортиқ одам қатнашадиган тадбирни уюштирган киши эллик минг дирҳам (13000 доллар) миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, бундай тадбирда қатнашадиган ҳар бир шахс ўн беш минг дирҳам (4000 доллар) миқдорида жарима тўлайди.

Олий қўмитанинг маълум қилишича, аҳолининг янги қарорга амал қилиши учун текширувлар олиб борилади.

Шунингдек, Олий қўмита қариялар ва сурункали касалликка чалинганларга  одамлар тўпланадиган йиғилишларга бормасликни тавсия қилди. Йўталиш ёки иситма каби касаллик аломатларини бошдан кечираётган ҳар қандай одам бундай тадбирларга боришдан тийилиши кераклиги таъкидланган.

Манба

 

 

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг