British Airways жума куни Қоҳирага рейсларни тиклайди

0
2111
Манба: REUTERS/Ханна Маккей (Hannah McKay)

Халқаро ҳаво йўллари таркибига кирувчи British Airways авиакомпанияси хавфсизлик муаммолари туфайли бир ҳафталик танаффусдан сўнг, Қоҳирага парвозларни қайта тиклайди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

«Хавфсизлик чораларини синчковлик билан ўрганиб чиққандан сўнг, биз 26 июль жума кунидан бошлаб Қоҳирага парвозларни қайта тикланишидан мамнунмиз», деди Британия ҳаво йўллари ўз баёнотида.

Авиакомпания хавфсизлик бўйича текшируви ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

British Airways авиакомпанияси Қоҳирадаги аэропортдаги хавфсизликни кўриб чиқиб, шанба куни «хавфсизлик чораси» сифатида етти кунга Қоҳирага рейсларни тўхтатган эди.

Мисрнинг давлатга қарашли EgyptAir авиакомпаниясининг ижрочи директори шу ҳафта бошида British Airways авиакомпаниясининг қарори «мантиқсиз ва сабабсиз» бўлганини айтди, Миср авиация вазири Юсис Ал-Масри ҳам бу қарордан норози эканлигини билдирган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг