PET плёнкасидан тайёрланган қуёш панеллари қаттиқ кремнийли плиталардан 30 марта арзон (Видео)

0
2672
Манба: building-tech.org

PET қуёш панеллари Австралияда ишлаб чиқарилган бўлиб, улар электрон сиёҳни шаффоф пластик плёнкага босиб чиқариш орқали амалга оширилади.

Панеллар эгилиб, ҳар қандай эгрилик юзасига бириктирилиши мумкин.Панеллар қалинлиги 0,1 мм бўлган пластик плёнкага босиб чиқарилади.

Улар махсус «электрон сиёҳ» орқали электр энергиясини ишлаб чиқарадилар. Қуёш плёнкасини анъанавий офсет босма машиналарда саноат миқёсида тезда босиб чиқариш мумкин ва катта майдонларда тезкор равишда жойлаштириб фойдаланиш мумкин.

Бундай панелларнинг квадрат метри 7.42 долларни ташкил этади, бу қаттиқ кремний панелидан 30 марта арзон дегани, масалан, Тесла компаниясининг «қуёш томи» панеллари квадрат метри 235 доллар туради.

Солнечные панели из PET-пленки в 30 раз дешевле аналогов из жестких кремниевых пластин

Ньюкасл университетидаги профессор Пол Дастур гуруҳи (Австралия) ўн йилдан ортиқ вақтдан бери оддий газеталар сингари рулонли енгил қуёш панелларини яратиш устида ишламоқда.

Ньюкасл университети қуёш батареялари синовдан ўтказиладиган дунёдаги учта етакчи тадқиқот марказларидан биридир.

Мослашувчан панелларнинг асоси одатдаги пластик идишлар учун материал сифатида ишлатиладиган PET пластигидир. Бу шуни англатадики, қайта ишланган пластмасса қуёш панеллари учун ҳомашё бўлиши мумкин.

 

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг