Шу йилнинг 15 мартида Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида Брентен Таррант исмли шахс масжидда намоз ўқиётган мусулмонларни ўққа тутганди. Бу қирғинда 51 нафар мусулмон ҳалок бўлди.
Пайшанба куни Янги Зеландияда ушбу оммавий отишмани акс эттирган видео ўйин тақиқлангани маълум қилинди. Девид Шанкснинг таъкидлашича, ушбу ўйин таҳқирловчи деб баҳоланди.
«Ушбу ўйин яратувчилари оқ кийимдаги террорчини қотил ролига қўйганлар. Унда ҳар қандай оқ кийимли бўлмаган киши нишон ҳисобланади», деди Шанкс баёнотида.
Баъзи ўйин ишлаб чиқарувчилар шунга ўхшаш экстремистик ўйинларнинг «туркуми»ни яратишга интилишмоқда ва ундан даромад олишади. Янги Зеландия ва бутун дунёдаги мижозлар ушбу ўйинларни ишлаб чиқарувчининг веб-сайтидан сотиб олишлари мумкин. «Ўйинларни яратувчилар ўзларининг ишларини сатира сифатида тасвирлашга ҳаракат қилишади, аммо бу ўйинлар ҳазил эмас. Улар ўз чегарасидан ўтиб кетмоқда”, дейди Шанкс.