Эрон уранни бойитадиган илғор машиналарни ишга туширди

0
1057
Фото: Reuters

Президент Ҳасан Роуҳани шанба куни «Натанз» ер- ости атом заводида Миллий ядровий технологиялар куни муносабати билан илғор сантрифужларнинг ишга туширилишини кузатди ва Эроннинг ядро қурол тарқатмаслигини такрорлади.

Давлат телевиденияси орқали олиб борилган жонли видео алоқада Роуҳанининг уран газини 164 та ИР-6 центрифугаларига, 30 та ИР-5 сантрифугаларига қуйиш ва ИР-9 машиналарида 50 та дастлабки ИР-1 дастгоҳларида механик синовлар ўтказишни буюргани кўрсатилди.

Тантанали маросимда мамлакат ядро саноатида сўнгги бир йил ичида асосан тиббиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида эришилган ютуқлар эътирофи этилди, дея хабар беради давлат телевиденияси.

«Яна бир бор таъкидлайманки, бизнинг барча ядровий фаолиятимиз тинчликпарвар ва ноҳарбий мақсадларга қаратилган», деди Роуҳани телевизион чиқишида.

«Биз НПТ (ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома) бўйича ваъдамизга содиқ қолишда давом этмоқдамиз», деб қўшимча қилд Роуҳони.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг