Ўзбекистонда коронавирус тартиблари ўзгартирилди

0
2035
Фото: www.bbc.com

Ўзбекистондаги коронавирусга қарши кураш республика махсус комиссияси қарори билан 30 майдан мамлакатдаги вазиятга ўзгартиришлар киритилди.

Ҳозир амалда бўлган карантин талаблари мамлакатнинг барча ҳудудида 15 июнгача узайтирилди.

Республика махсус комиссияси 30 майдан Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот ва Тахтакўпир туманлари, Андижон вилоятидаги Андижон шаҳри ва Андижон туманлари, Навоий вилоятидаги Зарафшон шаҳри, Наманган вилоятидаги Наманган шаҳри ва Наманган ва Уйчи туманлари, Самарқанд вилоятидаги Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Иштихон, Пайариқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманлари, Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё тумани, Тошкент вилоятида Бекобод, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Зангиота, Қибрай, Паркент, Янгийўл, Тошкент ва Юқори Чирчиқ туманларини «қизил» ҳудудлар деб эълон қилган.

«Яшил», яъни хавфсиз ҳудудларда тўй ва бошқа оилавий тантаналарни ўтказишга рухсат берилди.

Шунингдек, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканларининг ҳамда спорт секциялари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат этилган.

Энди вилоятлараро автобуслар қатновларига рухсат берилган, бунда асосий эътибор «яшил» ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни олиб борадиган автобуслар, шу жумладан, туристик ташкилотлар автобусларига қаратилган.

Бундан олдин Президент Мирзиёев «яшил» ҳудудларда коронавирус карантини талабларига риоя қилган ҳолда ички туризмни йўлга қўйиш топшириғини берган эди.

5 июндан Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттириш мумкин бўлади, бунда стадионлар томошабинсиз бўлиши талаб қилинади.

Ўзбекистонда ҳозирча жамоат транспорти қатновларини йўлга қўйишга ва буюм бозорларини очишга рухсат берилмайди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 30 май соат 17 гача коронавирусни юқтирганларнинг сони 3523 га етган, бир кунда янги ҳолатлар сони 35 тага кўпайган.

«Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари — Тошкент шаҳри, 4 нафари — Самарқанд вилояти, 2 нафари — Наманган вилоятидан, жами 8 нафар — аҳоли орасида қайд этилди.

Беморларнинг 14 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги «Гулистон» чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари», дея хабар тарқатди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби.

Шун кунгача COVID-19 ни юқтирган 2728 киши соғайди, 14 инсон ҳаётдан кўз юмган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг