Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Жанубий Африкадаги энг қадимий масжидга ташриф буюришди

0
2133
Фото: Сплентик

Ўзларининг дастлабки оилавий саёҳатларида Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Жанубий Африканинг энг қадимий масжидига ташриф буюришди.

Сешанба куни ушбу жуфтлик Кейптаун шаҳридаги 225 йиллик тарихга эга Аувал масжидида бўлиб, Жанубий Африкадаги биринчи Қуръон қўлёзмасини томоша қилишди. Масжид маъмуриятининг таъкидлашича,  бу Қуръон мамлакатда исломга рухсат берилмаган бир даврда Роббен оролида ёзилган. Уни зиндонбанд қилинган имом ёддан айтиб берган ва котиблар ёзиб олишган.

Шунингдек, Гарри ва Меган Маркл ташриф чоғида бир нечта диний раҳбарлар билан учрашувлар ўтказдилар.

Қироллик жуфтлигининг дунё бўйлаб 10 кунлик сафарида шаҳзода Гарри Боствана, Ангола ва Малави давлатларида бўлиши кўзда тутилган. Унда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш, аҳолининг руҳий саломатлиги ва ҳудудларни миналардан тозалашга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг