Яман вазири Эронни Ҳусийларга ёрдам бергани учун танқид қилди

0
1559
Фото: ТВ Центр

Яманнинг Ахборот вазири Муаммар Ал-Иряни жангари Ҳусий гуруҳини қўллаб-қувватлагани учун Эронни танқид остига олди. Расмий Теҳрон жангариларга ёрдам берганини тан олган.

Ал-Иряни халқаро ҳамжамиятни бу қилмишлари учун Эронга босим ўтказишга чақирди.  «Эрон Ҳусий жангариларини бошқаради ва уларни баллистик ракеталар, дронлар, қуроллар, ҳарбий соҳадаги мутахассислар, миналар ва портлатиш мосламалари билан таъминлайди»,  деди у.

Эрон Қуролли кучлари штаб бошлиғи генерал Муҳаммад Хусейн Багери Теҳрон Ямандаги Ҳусийларни қўллаб-қувватлаётганини тан олган. «Биз Яман миллий армиясига маслаҳат ва интеллектуал ёрдам берамиз», деб айтган генерал. Аммо Багери Эроннинг Хусийларга ракеталар ва қуроллар билан таъминлагани ҳақидаги даъволарни рад этди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг