Хитой “Шарқий Туркистон ҳақидаги ёлғонлари учун” Британия компанияларига санкциялар жорий қилди.

0
1237
Фото:(Reuters)

.

26 март куни Хитой ҳукумати “Шарқий Туркистон ҳақида нотўғри маълумотлар ва ёлғонлари учун” Британиядаги бир нечта компаниялар ва шахсларга нисбатан санкцияларни жорий қилди. Бундан бир неча кун аввал Британия Шарқий Туркистондаги инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари учун Хитойга нисбатан иқтисодий чекловларни жорий қилганди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, Британиядаги тўртта ташкилот ва тўққиз нафар шахсга, шу жумладан, Консерватив партиянинг собиқ раҳбари Лейн Дункан Смит ва ушбу партиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига нисбатан санксиялар жорий қилинган. Эндиликда ушбу шахслар ва уларнинг оила аъзолари Хитойга кира олишмайди. Шунингдек, Хитой фуқароларининг мазкур рўйхатдаги одам ва компаниялар билан савдо қилиши тақиқланади.

«Хитой ўзининг миллий суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида нқатъий тарзда боради ва Буюк Британия томонини ҳозирги нотўғри йўлда юришда давом этмаслик бўйича огоҳлантиради. Акс ҳолда, Хитой қатъият билан кейинги жавобни амалга оширади» дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

“Хитой ҳукуматининг Гонгконгда инсон ҳуқуқларини бузаётгани ва Шарқий Туркистонда геноцидни амалга ошираётганини айтиш бизнинг бурчимиздир. Агар буни айтишим сабаб менга Хитойнинг ғазаби ёғилса, мен буни шараф деб биламан” дейди Хитой санкция қўллаган шахслардан бири Дункан Смит.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг