АҚШ Сенати Қошиқчи ўлими учун валиаҳд шаҳзода Салмон жавоб бериши кераклигини тан олди

0
1732

Сенаторлар тегишли қонун лойиҳасини маъқулладилар

Қўшма Штатлар Сенати, журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига масъулиятни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга юклайдиган қарор лойиҳасини маъқуллади. Бу хақда Анадолу хабар бермоқда.

Ҳужжатни АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар бўйича қўмитаси раиси, Теннесси штати сенатори, республикачи Боб Коркер томонидан таклиф этилди.

Қарорга кўра, Сенат, Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ҳақидаги буйруқ, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан чиққан. Ҳужжатда, Саудия ҳукуматини «бу жиноятга алоқадор бўлганларнинг барчаси жавобгарликка тортиш”га чақирилади.

Сенаторлар, шунингдек, Яманда қуролли можаролар фонида, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга Америка ҳарбий ёрдамини тўхтатишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.

Сенатор Берни Сандерс, Майк Ли ва Крис Мерфи муаллифлик қилган ҳужжат учун, 56 нафар сенатор мақуллаб, 41 нафари эса қарши овоз берди.
«Қўшма Штатлар, ҳозир Яманда бошланган дунёдаги энг даҳшатли инсонпарварлик инқирозига сабаб бўлган Саудия Арабистони (Ямандаги зиддиятда) аралашувига шериклик қилмайди. Бугун биз Саудия Арабистонидаги деспотик режимининг ҳарбий авантюрасининг бир қисми бўла олмаймиз, деб баёнот берамиз», дейди Сандерс овоз бериш якунида.

Бундан ташқари, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Мьянмар армиясининг 2017 йилда Роҳинга мусулмонларига қилинган ҳужумини геноцид деб ҳисоблайдиган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Вакиллар палатасининг 394 нафар аъзолари овоз берди, улардан фақат биттаси қарши чиқди.

Ҳужжатда Мьянмарнинг давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ва президент Вин Мьинтга Роҳинга жиноятларини ошкор қилиш учун қамалган барча журналистлар ва сиёсий маҳбусларни, жумладан, икки нафар Reuters муҳбирлари – Ва Лоне ва Кьяу Сое Оо озод этишга чақиради.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг