Туркистонда нима бўлган эди… ( V-бўлим)

0
3451

Туркистонлик — шонимиз, туронлик — унвонимиз,

Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!

 

МУСИБАТ

Петрограддаги 1917 йилги октябрь тўнтариши, Андижонда большевикларнинг «инқилобий диктатураси» ўрнатилиши (у ерда 1919 йилга қадар дашноқлар етакчилик қилди) дашноқлар учун Туркистоннинг бойликлари ва турли-туман ресурслари томон йўлни очди.

Шу билан бир қаторда, большевиклар ва дашноқлар ҳукмронлиги уларга маҳаллий аҳолини ҳеч қандай оқибатларсиз талон қилиш ва ўлдириш имкониятини очди. Маҳаллий аҳолидан озиқ-овқат ва мол-мулк тортиб олинди[1].

Андижондан Туркистон Совнаркомига 1918 йил охирида юборилган ҳисоботларда «Дашнакцутюн» совет ҳокимияти ва мусулмонлар ўртасида ихтилоф келтириб чиқариш учун жавобгар эканлиги таъкидланади. Ҳужжатларда таъкидланишича, ушбу шаҳардаги «миллий» сиёсат учун жавобгар дашноқлар етакчиси эса бойвачча, виночилик корхонаси, кинотеатр ва бир нечта уйлар эгасидир[2].

Бу вақтга келиб Марказга маҳаллий комиссарлар мусулмонларни талон-тарож қилиб, шахсий бойлик орттираётгани ҳақида маълумотлар етиб кела бошлади. Кейинчалик Кобозев Ленинга «комиссарлар навбатма-навбат “тинчлантириш” мақсадида ҳужумларга олиб чиққан» Тошкент-Перовск отряди «бошида соф инқилобий бўлгани… аммо жуда тез айнигани» ҳақида ҳисобот берган эди. Унинг ёзишича, «Қўқон ва Бухоро ҳамлаларидан улар бир тўда аёллар, ўзлаштирилган пул, гилам, от ва бошқа буюмлар билан қайтди. Уларнинг бир қисми расман ғазначилик ва республика ҳукуматига топширилди, лекин кўп қисмини яширди»[3].

Туркистон Компартиясининг биринчи съездида дашноқларга «Туркистон ўлкасидаги инқилобий ҳаракатдаги иштироки, большевикларга маҳаллий ҳокимиятни йўқ қилишда кўрсатилган фаол ёрдами, жангларда қатнашганлик ва маҳаллий мусулмон аҳолисига қарши жазо акцияларини амалга оширганлиги учун» расман миннатдорлик билдирилди.

Жавоб сўзида «Дашнакцутюн»нинг ушбу съезддаги миннатдор вакили «арманилар ҳар доим совет ҳокимиятига ёрдамга келишга тайёр»лигини билдирди. У съезд минбаридан туриб хитоб қилди: «Қийин паллаларда биз сизларга ишонимиз, сизлар эса бизга ўзингизга ишонгандай ишонишингиз мумкин!» Туркистон Компартияси съезди билан бир пайтда «Дашнакцутюн» партия йиғини ўтаётган эди.

Унда ҳам қуйидагича баёнот берилди: «Арманилар ҳар доим совет ҳокимияти тарафда бўлади!» Алоҳида қайд этилдики, «биз фақат шу йўл билан Туркистондаги армани жамоасини ва ўз ватанимиз Арманистонни бизга душман бўлмиш мусулмонлардан ҳимоя қила оламиз!»[4]

Лекин, бунда дашноқлар айнан қайси «Арманистон»ни назарда тутгани аниқлаштирмаган. Гап шундаки, арманилар ҳеч қачон маълум бир ҳудудда истиқомат қилмаган. Ҳар сафар қандайдир виртуал «ҳудудни» Олд Осиёда маълум «Арманистон» деб эълон қиларди. Бундан ташқари, рус символизми асосичиси ва рус шеърияти «кумуш асри»нинг етук намояндаларидан бири Валерий Брюсов арманиларга 35-рақамли «Гуржистон Арманистони» атамасини совға қилди[5].

Бундай «Арманистон»лар сони 35 тага етказилган: Биринчи, Иккинчи, Учинчи, Тўртинчи, Аршакий Арманистони, Буюк Арманистон, Византия Арманистони, Ички Арманистон, Шарқий, Баланд, Чуқур, Юнон Арманистони, Ғарбий Арманистон, Кавказ Арманистони, Киликия Арманистони, Кичик Арманистон, Месопотамия Арманистони, Нахарар Арманистони, Форсарманистон, Сатрапия Арманистони, Шимолий, Шимоли-Шарқий, Туркия Арманистони, Жануби-Ғарбий, Жанубий, Юстиниан Арманистони, яна – шунчаки Арманистон, Армани Месопотамияси, Армяни вилояти, Арманистон ташқарисидаги Арманистон, Армениак, Армина, Буюк Арманистоннинг катта қисми, Буюк Арманистоннинг бир қисми[6].

Шунинг учун бу 35 «Арманистон» орасида миллатпарастлар ҳар сафар кераклисини топиб олиши талаб этилади. Бошқача айтганда, terra incognita (номаълум ер) бўлмиш ҳудуд ҳақида сўз очилади. Мазкур ҳайратланарли феномен – кўплаб «Арманистонлар» билан «денгиздан денгизгача Буюк Арманистон» мифологемаси билан боғлиқ. Унга кўра, «Ўрта Ер денгизи – Қора денгиз – Каспий денгизи» оралиғидаги улкан ҳудуд Туркия Республикаси, Шимолий ва Жанубий Озарбайжон, Грузияни қамраб оладиган ер, яъни оз эмас, кўп эмас, 1,265,188 квадрат километр ҳудуд арманиларга тегишли эканлиги иддао қилинмоқда.

1919 йил февралида Туркистон миллий озодлик ҳаракатининг жанговар қисмлари Андижонда ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборди. Асосан арманилардан иборат маҳаллий гарнизон Андижон эски шаҳар аҳолиси зиммасига бунинг учун жавобгарликни юклади.

Ушбу ёлғон баёнотдан сўнг бир ҳафта давомида арманилар жазо отрядлари маҳаллий аҳоли уйларида тинтувлар ўтказиб, унинг давомида қотиллик, талончилик ва зўравонликка қўл урди. Эски шаҳардан жуда кўп ёш қизлар олиб чиқилиб, араваларда Андижон қалъасига олиб кетилди[7].

Шунга қарамай, Фарғонада большевиклар ва дашноқлар ўзаро ҳамкорликни тўхтатмади. 1919 йил мартида Туркистон советлари фавқулодда съездида мусулмон делегатлари резолюция таклиф қилди. Унда «Дашноқ отрядларини дарҳол қуролсизлантириш ва тарқатиб юбориш, Қизил гвардияни жиноий унсурдан тозалаш» талаби қатъиян ифодаланган эди[8]. Вазият «Дашнакцутюн» фойдасига ўзгармаётган эди.

Туркистон Марказий Ижроқўм (ТуркЦИК) Фарғона комиссияси аъзоси Турор Рисқулов Туркистондаги дашноқларнинг асосий кучлари жойлашган Андижонга етиб келди. У Андижондан туриб Тошкентга дашноқлар мусулмонларга нисбатан кўрсатаётган зўравонликлар юзасидан ҳисоботлар йўллади.

Аниқланишича, Андижоннинг армани жамоаси қисқа вақт ичида совет ҳокимиятидан қурол-яроғ олган экан. Жамоа вакилларининг сўзларига қараганда, унинг ҳар бир аъзосида бештадан милтиқ, револьверлар, ўқ-дори ва ҳатто гранаталар бўлган.

Коммунист мусулмонлар Туркистон Компартияси Мусулмон бюроси йиғилишида совет ҳокимиятининг «Дашнакцутюн» билан ҳамкорлигини кескин қоралаб, Фарғонадаги зўравонликларни зудлик билан тўхтатиш зарурлигини, мусулмон аҳолини коммунистлар томонига ўтказиш учун «қизил армия сафларини армани провокаторларидан тозалаш» зарурлигини уқтирди[9].

ЦК РКП(б) Россия Коммунистлар Партияси Марказий Қўмитаси ҳам Туркистон рус коммунистларининг хатти-ҳаракатларини «мустамлакачиликка мойиллиги» ва маҳаллий мусулмонларнинг сиқувга олиниши туфайли танқид остига олди.

Туркистон коммунистлари Мусулмон бюроси конференциясида «Дашнакцутюн» партиясига аъзо бўлган большевиклар арманиларнинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинганидан сўнг Турор Рисқулов, Саъдулла Турсунхўжаев ва Низомиддин Хўжаевларнинг ташаббуси ва талабига кўра 1919 йил 16 июнида уларни қуролсизлантиришга буйруқ берилди[10].

Бир пайтнинг ўзида, дашноқлар қаршилик кўрсатиш учун вақт қозонмасликлари учун Туркистон Марказий Ижроқўми Комиссияси Фарғона водийси армани жамоасига қуролларни топшириш талабини етказди. Қизил армиячи дашноқлар ўз қавмдошларини қуроллантиришининг олдини олиш мақсадида Туркистондаги қизил армия қўмондонлигига уларни ўз сафларидан чиқариб юбориш топширилди[11].

Шу тариқа, ЦК РКП(б) ва коммунист мусулмонлар босими остида Туркистондаги совет ҳокимияти биринчи марта дашноқ отрядларини қуролсизлантириш ниятини изҳор этди. Бироқ дашноқлар қуролларини топширишдан бош тортар, мудофаа режаларини тузар эди. Шу билан бирга, уларнинг айримлари Туркистонни тарк этишга тайёргарлик кўра бошлади.

Туркистон Марказий Ижроқўми назорати остида дашноқларни қуролсизлантириш буйруғи ижро этилди. Айғоқ маълумотларидан Фарғона водийсидаги армани жамоаси вакилларида катта миқдорда қурол-яроғ ва ўқ-дори борлиги маълум эди. Қизил армиянинг фаол иштирокида «Дашнакцутюн» аъзолари ҳамда армани жамоаси вакилларининг уйларида тинтув ўтказилди.

Қаршилик кўрсатган ва қурол топширишдан бош тортганлар ҳарбий трибуналга топширилиб, суд ҳукмига кўра отиб ташланди. Бу воқеалардан кейин Туркистон Компартияси Мусулмон бюроси съездида «Дашнакцутюн» тўдаларининг асосий қисми ўрнашган Андижон, Қўқон ва Скобелевда қуролсизлантириш якунлангани маълум қилинди[12].

Дашноқлар фаолияти ўлкада тугатилгач, маҳаллий арманиларга «Армани биродарлиги» ташкилотини тузишга рухсат берилди. Расман бу янги ва бошқа структура бўлишига қарамай, амалда у ўз фаолиятини Кавказга кўчириб, террор эпицентрини у ерда ўрнатишга улгурган «Дашнакцутюн» партияси билан алоқадорликда айблаб бўлмаслиги учун тузилган эди.

Туркистон коммунист мусулмонлари янги армани ташкилотлари фаолиятини назардан қочирмас ва кузатиб борар эди. Бир йилдан сўнг қизил армиянинг Туркистон фронти қўмондони М.В. Фрунзега берган ҳисоботида унинг саркардаларидан бири – 2-Туркистон ўқчи дивизияси командири ўринбосари «Армани биродарлиги» «Дашнакцутюн»дан мутлақо фарқ қилмаслигини тан олиб, уни ҳам тугатишга чақирган эди[13].

Ўзбек олимлари ва публицистлари ўзларининг тизимли тадқиқотларида большевикларнинг Туркистондаги сиёсати оқибатлари юзасидан архив материалларни кенг қамровли жалб қилмоқда. Улар ўз тадқиқотлари якунларига кўра большевик-дашноқлар ҳамда уларнинг Туркистондаги жиноятлари билан боғлиқ воқеаларга холис баҳо беради.

Ўзбек тарихчиси Ш.А.Шамагдиевнинг маҳаллий зиёлилар томонидан чоп этилган «Улуғ Туркистон» газетасига асосланиб билдиришича, 1918–1919 йиллар давомида дашноқлар тинч аҳолини қириш билан бир қаторда Фарғона водийсидаги деярли барча шаҳарларни ва 180 қишлоқни вайронага айлантиришди. Қўқон шаҳрининг ўзида уч кунда 10 минг киши, Марғилонда – 7 минг, Андижонда – 6 минг, Наманганда – 2 минг, Бозорқўрғон ва Қўқон ўртасидаги ерларда – 4,5 минг нафар тинч аҳоли вакилларини қириб юборди[14].

Айрим қишлоқлар аҳолиси бутунлай қириб ташлангани ҳақида хабарлар бор. Профессор К.К.Ражабовнинг сўзларига қараганда, Ўш эски шаҳрида 2 минг киши ўлдирилиб, болаларнинг таналари парчалаб ташланди. Чуст шаҳрида 1,5 минг тинч аҳоли вакили қириб ташланди[15].

Ёзувчилар, публицистлар, мустақил муаллифлар, Ўзбекистоннинг тарихчи тадқиқотчилари Туркистон тарихида рўй берган воқеаларни синчиклаб ўргангандан сўнг ўз ишларида дашноқлар ва большевиклар билан боғлиқ воқеаларни ёритар экан, ўн минглаб маҳаллий аҳоли вакиллари қириб ташланганини аниқлади.

Туркистонда большевиклар топшириғига кўра дашноқлар томонидан ижро этилган «дашноқ-большевик террори» қурбонлари ҳақидаги маълумотлар архив материаллари билан тасдиқланади. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида чоп этилган дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, уч ой ичида дашноқлар Фарғона водийсида 35 минг нафар тинч аҳоли вакилларини – аёлларни, кексаларни ва болаларни йўқ қилди[16].

Бу рақам – дашноқларнинг уч ойлик террори натижаси. «Дашнакцутюн» йил давомида жиноятлар содир этди, кейин эса унинг вакиллари большевиклар сафларига сингиб кетиб, совет режими тўлиқ ўрнатилгунига қадар маҳаллий халқларнинг миллий озодлик ҳаракатини йўқ қилишда иштирок этди.

1923 йилда Арарат Республикасининг биринчи бош вазири Ов. Качазнуни ўз сафдошлари, «Дашнакцутюн» партияси аъзоларини большевиклардан миннатдор бўлишга чақириб, қуйидагиларни ёзган эди: «Биз большевиклардан миннатдор бўлишимиз лозим. Бизни қулатиб, улар, агар қутқарди демасак, ҳарқалай мерос қолган ишни ишончли рельсларга солди дейишимиз керак. Улар бизнинг ўзимиз иш юки остида азият чекаётганимизда бизнинг ўрнимизга эгаллаш учун келди… Большевик арманилар моҳиятан дашноқлар, бугуннинг ягона дашноқларидир»[17].

Бу баёноти билан террор туфайли таъқибга учраб, Европага қочиб кетган бош дашноқ Ов. Качазнуни большевик сиёсатига ошкор симпатиясини кўрсатиш билан бирга, армани большевиклар айни пайтда дашноқлар эканлигини, яъни бу иккиси ҳам бир киши эканлигини таъкидлайди.

Бу баёнот большевик арманиларнинг бутун моҳиятини бор бўй-бастича очиб беради – улар СССР ҳудудида «Дашнакцутюн» партияси фаолияти тақиқланганидан кейин ҳам совет ҳукуматига хизмат қилишда давом этаверганини бемалол тушунса бўлади.

ХХ асрда дашноқларнинг туркларга ва исломга нисбатан адовати нафақат Жанубий Кавказ тинч аҳолисига нисбатан зўравонликларда ўзини кўрсатди, балки Туркистоннинг Фарғона водийсида ҳам 1918 й. террорчилик ҳаракатларида яққол кўзга ташланади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, армани-турк адоватининг ўзига хос жиҳати тарихий зиддиятлардан иборат эди, у ўзида даҳшатли ва жирканч жиноятларга олиб келган ёрқин зиддиятни намоён қилар эди.

«Дашнакцутюн»нинг баёнотларига кўра, бу жиноятларнинг мотиви 1915 йилда Шарқий Анатолияда рўй берган воқеалар учун интиқом эмиш, аммо архив ҳужжатлари ва гувоҳларнинг шоҳидликларига қараганда, жиноятларнинг асл мақсади талончилик ва террор ҳисобидан бойлик орттиришдан бошқа нарса эмас эди.

Анатолия турклари минг йилча олдин Марказий Осиёдан кўчиб кетган қардош халқдир. Тарихий қариндошликни инобатга олмаганда, Биринчи Жаҳон урушига ҳам, Шарқий Анатолиядаги воқеаларга ҳам Жанубий Кавказ озарбайжонлари ва Туркистон аҳолиси мутлақо алоқадор эмас.

Дашноқларнинг қолган дунё билан ўзаро муносабатлари муаммосига Россия империяси ва совет-большевик сиёсати ҳамда XIX-XX асрнинг кўп қиёфали кўринишлари нуқтаи назаридан қаралса, армани миллатпарастлик ҳаракатининг бош вектори турк ва мусулмон дунёсига қаратилгани, улар мазкур жамоани 1-рақамли душмани деб санаши маълум бўлади. Шунинг учун армани миллатпарастлигининг деярли барча мақсадлари асосан мусулмон туркийларнинг асосий қисми истиқомат қиладиган Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Кичик Осиё билан боғлиқ эди.

ХУЛОСА

Тинч аҳолига қарши ғайриинсоний ва даҳшатли террор ҳаракатлари нафақат Фарғонада, балки бутун Марказий Осиёда, ҳокимият большевиклар қўлига ўтган ҳудудларда амалга оширилди.

Туб аҳолига нисбатан этник тозалаш актлари узоқ йиллар мобайнида тизимли равишда амалга ошириб келинди.

Архив маълумотлари ва гувоҳларнинг сўзларига таянадиган бўлсак, собиқ Россия империясининг чет ҳудудларида совет ҳокимиятининг ўрнатилиши хақиқатан даҳшатли оқибатларга олиб келди.

Очарчилик ва ҳарбий ҳаракатлар қурбони бўлган тинч аҳолидан ташқари кўпчилик инсонлар ўз юртини ташлаб кетишга мажбур қилинди.

Шухрат Барлос

(Давоми бор)

[1] Буттино Марко. Революция наоборот. Средняя Азия между падением царской империи и образованием СССР. М., 2007. Б.276; Цит. по: Хасанов М. Фергана после кокандских событий, февраль 1918, март 1919гг. Машинописный текст, 1993. Неопубликованное исследование по материалам КГБ Узбекской ССР.

[2] РГВА. Ф. 25859. Оп.2. Д. 11. Лл.82-85 об.

[3] РГАСПИ. Ф. 5. Оп. 1. Д. 2920. Л. 4-4 об. Наша газета. 1918. 25 сентября.

[4] «Наша газета». (Ташкент, 1917-1919). 1918, 12-22-24 и 25 июня.

[5] Брюсов В.Я. Летопись исторических судеб армянского народа. М., 1918, глава IX.

[6]История армянского народа. Ереван, 1980; Тревер К.В. Очерки по истории культуры древней Армении (II век до н.э.-IV век н.э.). М.-Л., 1953; Саркисян Г.Х., Худавердян К.С., Юзбашян К.Н. Потомки Хайка. Очерк истории и культуры Армении с древнейших времён до становления Третьей республики. Ереван, 1988; Юзбашян К.Н. Армянские государства эпохи Багратидов и Византия IX-XI веков. М., 1988; Арутюнова-Фиданян В.А. Повествование о делах армянских. VII век. Источник и время. М., 2004; Еремян С.Т. Армения по «Ашхарацуйц»у (армянской географии VIIв.). Минск, 1961; Айвазян С. Исторические карты Армении. Ереван, 2003; Даниелян А.П. Армения. Исторический атлас. М., 2003; Hewsen R.H. Armenia. A Historical Atlas. Chicago-London, 2001; Hovhannisyan R. Atlas Armenian History.Yеrevan, 2007.

[7] РГВА. Ф. 25898. Оп. 1. Лл.1283; Ф. 100. Оп.3. Д. 923. Л. 158 об.

[8]Назаров М.Х. Коммунистическая партия Туркестана во главе защиты Октябрьской революции. 1918-1920г. Ташкент, 1969. Б.123.

[9] Мусульманское бюро РКП(б) в Туркестане: 1, 2 и 3 Туркестанские краевые конференции РКП, 1919-1920г. Ташкент. 1919-1920. Б.67-68.

[10] «Ўзбекистон миллий энциклопедияси». Давлат илмий нашриёти, Т., 2002, 3-том бет.216.; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ражабов Қ. К., Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Т., 2000; Туркестан в начале XXв.: к истории истоков национальной независимости [Коллектив авторов], Т.,2000.

[11] РГВА. Ф. 25859. Оп. 2, Д. 11. Л. 82-85 об.

[12] Мусульманское бюро РКП(б) в Туркестане, Б.10.

[13] РГВА. Ф. 100. Оп.3. Д. 923. Л. 158 об.

[14] Ш. Шамаъдиев. Очерки истории гражданской войны в Ферганской долине. Т., 1961. Б.54-60

[15] Ражабов Қ.К. Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракати: моҳияти ва асосий ривожланиш босқичлари (1918-1924 йиллар). Yangı Nashr Т., 2015. Б.44-45, 91-92.,

[16] «Ўзбекистон миллий энциклопедияси». Давлат илмий нашриёти, Т., 2002, 3-том, Б.216. Қ.Ражабов; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ражабов Қ.К., Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Т., 2000; Туркестан в начале XXв.: к истории истоков национальной независимости [Коллектив авторов], Т.,2000.

[17] Качазнуни Ов. Дашнакцутюн больше нечего делать! Бухарест, 1923, Б.63, 74.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг