Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 100 млн долларлик кредит ажратади

0
260
Фото:gazeta.uz

9 декабр куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга мамлакатдаги кичик ва ўрта бизнес соҳасига қулай муҳит яратиш бўйича ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун учун 100 млн долларлик кредитни ажратишни маъқуллади.

Кредит ОТБнинг Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш дастурининг биринчи кичик қисмини молиялаштиришга йўналтирилади. 20 млн доллар эквивалентидаги маблағ эса сўмда тақдим этилади.

«Ушбу дастур ОТБнинг Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесни кўп йиллик қўллаб-қувватлашига асосланади ва бу корхоналар учун қулай муҳитни яхшилашга ёрдам беради ҳамда уларга хусусий сектор бошчилигидаги диверсификацияланган ўсишнинг драйверига айланиш имконини беради», — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг