Полиция Покистонда «Ал-Қоида» нинг ҳомийларини ҳибсга олди

0
1859
Манба: Шанба куни Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудидаги Пешавор шаҳрида терроризмга қарши кураш кучлари НТТ офисига ҳужум қилди ва "Human Concern International" ноҳукумат ташкилотига алоқадор шахсларни ҳибсга олишди. (АҒР) фотосурати)

Покистон ҳукуматининг терроризмга қарши кураш кучлари Ал-Қоида жангариларини нодавлат ташкилот номидан молиялаштирган шахсни ҳибсга олганини айтмоқда.

Шанба куни минтақавий терроризмга қарши кураш бўлими ҳодими Илёс Хон Али Наваз исмли шахс «Human Concern International» нодавлат ташкилоти билан боғлиқ бир нечта банк ҳисобидан фойдаланганлигини маълум қилди.

Расмийларнинг сўзларига кўра, федерал терговчилар охирги ойларда ташкилотнинг ҳисобларида йирик оператсиялар амалга оширилганини аниқлашган.

Пешавор шаҳридаги терроризмга қарши кураш кучлари шанба куни нодавлат ташкилотнинг резидентсиясига қилинган тезкор рейд натижасида, компаниянинг минтақавий раҳбари Наваз ва уч нафар ҳодимни қўлга олишди.

Сўнгги ойларда Покистон ҳукумати терроризмни молиялаштиришга қарши фаол кампания бошлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг