Индонезия Ташқи ишлар Вазирлигининг бош вазири Ретно Марсуди Мьянманинг Ракхайн штатида касалхонла барпо этиш учун маҳаллий мусулмонларни ишга жалб қилганлиги хақида маълум қилди.
“Индонезия ҳукумати Ракхайн штатида касалхона барпо қилмоқда. Мазкур штатдаги турли миллатларни яқинлартириш мақсадида ҳукумат ушбу лойиҳага турли миллат ва элат вакилларини жалб қилди”, дейди вазир.
Вазирнинг таъкидлашича, мазкур шифохона қурилиши шу йилнинг сўнггига қадар якунланади. Марсуди хонимнинг таъкидлашича, ушбу касалхона биносининг қурилиш ишлари мамлакатдаги турли элат ва миллатларни жипслаштиради ва яқинлаштиради.
Таъкидлаш жоизки, Индонезия ҳукумати Мьянмадаги роҳинжа мусулмонлари билан боғлиқ нохуш вазиятни ўнглашда ўз ёрдамини таклиф қилган давлатларнинг энг биринчиси бўлиб, у ҳаттоки Бангладешдаги роҳинжаларни ўз ватанларига қайтариш йўлида ҳам ҳаракат қилган. Индонезия ҳукумати роҳинжа мусулмонлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш мақсадида дунёнинг турли ҳалқаро ташкилотлари, жумладан, БМТ, Ҳалқаро Қизил Яримой жамияти, Миграция бўйича ҳалқаро ташкилот ва бошқалар билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.